Аннотация

"Адвокатлар фош қилади" детектив романининг ҳар бир боби тугаманган алоҳида воқеадан иборат. Уларда турли нопок кимсалар ҳаром, қинғир йўллар билан оч нафсини қондириш учун нималарга қўл уришдан тап тортмаслиги мумкинлиги тасвирланади. Асар қаҳрамонлари — уч адвокат эса ўз касбининг усталари бўлганликлари туфайли уларни фош эта оладилар. Шубҳа, туҳмат остида қолган бегуноҳ одамлар оқланади, уришганлар ярашади. Воқеалар шу йўсинда боғланиб, яхлитликни ташкил этади.Ҳамма биладики, шўролар даврида адвокатлар судда қуруқ савлат — «чойнак»бўлиб ўтирардилар. Адвокат айбланувчига бирор ёрдам бера олишига кўпчилик ишонмасди. Мазкур асарда эса ҳақиқий адвокатлар қонун устуворлигини ҳимоя қилишда қандай куч ва имкониятга эга экани кўрсатилади.Китобдаги воқеалар фавқулодда қизиқарли, кутилмаган бурилиш ва ечимларга бой.

Аннотация

Ориф Фармоннинг тўпламини ўқиб туриб ўзбек ҳажвиётида ўзига хос услуб, ўзига хос кулгу ва мавзуга эга бўлган ёзувчи эканига қаноат ҳосил қиласиз. Муаллифнинг ютуғи шундаки, у истаган детални ҳажвий тарзда изоҳлаб, ундан керакли гап ва бадиий умумлашмалар чиқарган. Ҳажвлар охирига бориб кутилмаганда портловчи фикр чиқиб, ўқувчини ўйга толдиради ва бироздан кейин жилмайтиради.Масалан, «Оригиналлик» ҳажвиясида буюмлар ясашда қуюшкондан чиқаётган корхоналар ва уларга мослашаётган диди паст айрим ҳавойи кимсалар устидан кулинса, «Тескари ҳаёт» ҳажвиясидаги каби кулгули ҳолни ҳеч қаерда учратмайсиз. Бунда асар кахрамони қаерда харажат қилиши керак бўлса, аксинча унга пул тўлашади. Қахрамон ниҳоятда хурсанд. Энг охирида, масала маош олишига келиб тақалганда, кассирга ўз ёнидан пул тўлашига тўғри келади.Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин.Қўлингиздаги ушбу тўплам ёзувчининг сараланган асарларидан иборатдир.

Аннотация

Аннотация

Ҳукмингизга ҳавола этилаётган ушбу китобга истеъдодли қаламкаш Ориф Фармоннинг детектив жанрдаги ҳикоялари ва қиссалари киритилгандир. Мангу мавзу — хайрихоҳлик ва тошбағирлик, эзгулик ва ёвузлик, дўстлик ва хиёнат бу асарларни бир-бири билан узвий боғлаб туради. Ниҳоят, разолат ва ёмонлик маҳв этилади, ҳақиқат ва адолат тантана қилади, ҳар ким қилмишига яраша жазоланади. Жазо муқаррардир, деган ҳукм китобдаги асарларнинг лейтмотивини ташкил этади.