Аннотация

Китобда қоракўллик бир насл-насабдаги кишиларнинг тақдирида юз берган фожеали воқеалар мисолида ўтган асрнинг 30-40 йилларида халқимиз бошига ёғилган қатағон сиёсатининг манфур башараси очиб берилади. Муаллиф томонидан фарзандларига мурожаат шаклида битилган ушбу китобда бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш зарурлиги қайта-қайта уқтирилади.Рисола яқин тарихимизга қизиқувчи барча китобхонлар учун ўзига хос манба вазифасини ўтайди.

Аннотация

Китоб муаллифи етук ғоялар эгаси бўлган америкалик психолог Виржиния Сатир оилавий маслаҳат бериш асосчиси ҳисобланади, психологияда инсонпарварлик йўналишини давом эттириб, ўқувчини оилавий ҳаёт муаммолари ҳақидаги суҳбатга чорлайди.Қандай қилиб севишга ўргатиш ва севилиш, ўзига фарзандлари кўзи билан қараш, оиладаги ўзаро муносабатларни қандай қилиб инсонийлик асосида қуриш масалаларига чуқур кириб боради.Китоб инсонга бўлган тўлақонли муҳаббат, унинг ижодий имкониятларига ишонч ва нозик сезиш ҳамда ижобий юмор билан ёзилган.Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Аннотация

Юқумли касалликлар ҳаётимиз давомида соғлигимизга ҳамиша хавф солиб туради. Умримизда, ҳеч бўлмаса, бир марта барчамиз юқумли касалликнинг бирон тури билан оғриймиз. Хўш, ўзи юқумли касаллик нима, унинг турлари қайсилар, қандай қилиб ундан ҳимояланиш мумкин? Шу ва шу каби саволларга мазкур китобда батафсил жавоб беришга ҳаракат қилинган. Умид қиламизки, у сиз азизларга ёрдам беради.

Аннотация

Китобда аждодларимиз ҳаёти, миллат, элат ва уруғларнинг номи, қишлоқ номларининг келиб чиқишида уларнинг ролига эътибор берилган. Давлатботир қишлоғи тарихи мисолида бошқа қишлоқларнинг саодатли ва аянчли кунлари, мустақиллик шарофати билан элнинг зулматдан зиёга юз тутганлигига урғу берилади. Бу фикрлар, жумладан, «Қораёзибобо» фермер хўжалиги мисолида ёритилади.Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Аннотация

Дунёда мўжизалар кўп, ана шу мўжизалар қаторига Косонсойни ҳам қўшсак арзийди. Чунки Косонсойни оромбаҳш тоза ҳавоси, ўзгарувчан табиати, зилол сувлари ҳамма ерда ҳам учрайвермайди. Косонсойни мўжизалар қаторига қўшяпгаиимии сабаби нафақат бу унинг табиати ёки тоза ҳавосида, балки қадим-қадимга бориб тақаладиган буюк ўтмишидадир.Мен кўпинча Косонсойдан бир неча ойлар узоқда бўламан. Косонсойдан кетиб ва унга қайтиб келгаиимда,табиатидаги мўжизаларини ҳар доим ҳис қиламан, яъни тоза ҳаво, майин шамолда таралаётган ширин ифор ўз мўжизасини кўрсатиб кайфиятимни кўтаради ва менга қандайдир куч ато килади. Мени ушбу китобни ёзишимга илҳомлантирган ҳам бу Косонсойнинг буюк ўтмиши ва табиати мўжизасидир.

Аннотация

Аннотация

Ушбу монографияда тасвирий, амалий ва меъморчилик санъат асарларини бадиий таҳлил қилиш тамойилларининг психологик, фалсафий, астрологик, тарихий, геометрик, мантиқий, маънавий асослари ва уларнинг мазмуни ҳамда таълим тизимида фойдаланиш назарияси ва методикаси баён этилган.Ғоят муҳим ва ҳал қилувчи масалалар ўртага қўйилган мазкур моногра­фияда мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар, олий ўқув юртлари­нинг талабалари, олим, тадқиқотчи ва санъатшунос ҳамда тарихчилар, ўқитув­чилар, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари, умуман, маънавият ва маърифат дунёси билан қизиқадиган барча инсонлар фойдаланишлари мумкин.

Аннотация

Hukmingizga havola etilayotgan ushbu to'plamda yosh shoira Sadoqat Ro'ziyevaning Vatan, ona, tabiat hamda muhabbatni madh etgan she'rlari jamlangan. Uning jo'shqin satrlari sizni ham befarq qoldirmaydi, degan umiddamiz.

Аннотация

Аннотация