ТОП просматриваемых книг сайта:
Seçilmiş Eserler 2. Cilt. Rauf Parfi
Читать онлайн.Название Seçilmiş Eserler 2. Cilt
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Rauf Parfi
Издательство Elips Kitap
– Максим,– деб, ўзини таништирди янги ҳамшиша.
Бадриддин Нодирга:
– Яримтага узатинг, бу ёғини қўяверинг,– деб кўчага отилди.
Максим бир нафасда жуда кўп мавзуда анча тушунарли сўзлади. Нодирни эсида қолганлари: шу, яшашни билиш керак. Пул топганинг билан,ақл топмасанг бўлмайди. У-бу деймиз-у, бари бекор…
Нодир кўп ичди. Нодир кўп гапга тушунмади! Нодирнинг кўнгли ҳаммомга тушушни тусаб қолди.
Ёнғоқнинг шапалоқдек сап-сариқ барги шамолда учиб, ётоқхона деворига урилди. Парча-парча бўлиб сочилди. Узоқда бурилаётган трамвай қаттиқ чийиллади. Нодир рўмолчасини олиб юзини артди, шимининг почасидаги чангни қоқиб, ётоқхонага кирди. Кираверишдаги катта ойнага қараб кўнгли озди. Кенг елкасига боши ноқулай ўрнатилгандай. Кўзлари эса, жуда кичик. Одам ҳам шунақа хунук бўларкан-да! У қоп-қора сочларини пастга қараб таради. Ёқмади шекилли, яна тепага олди. Хонасига келиб, туфлисини ечди-ю, ўзини каравотга ташлади. Кулдонда қолган кечаги сигарет чекиндисини тутатди. Тфу. Очиқ ойнадан отди. Дераза токчасида ётган китобни эринибгина олди. Кўзини юмиб, бир бетни очиб ўқиди: “Аҳмоқда инсоф бўлмайди”. Шукрия ноинсоф эди, деб ўйлади у. Ўрнидан туриб,тунука чойнакни газхонага қўйиб чиқди.
Деразадан қараб турди. Нега бунча юраги сиқилганини сабабини излар, дунё кўзига тор кўринар, фикрлари чалғирди…
Чойнакнинг қопқоғи кўтарилди, сув жизиллади, оппоқ буғ димоққа урилди. Газни ўчирди.
Ғаладондан қуруқ чой олиб пиёлага солди, кейин бир-икки қайтарди.
Ҳаво айниб, ёмғир ёға бошлади.
Маъмур келди.
– Ҳа, Нодирбек, саломатликлари?.. Нечук хомуш кўринасиз,дўстим?
Маъмур ўзини ойнага соларкан, гапларига қулоқ солмаётган дўстига анграйиб қаради.
– Чойдан қуй, биласанми, мен бугун нималарни бошимдан кечирдим, истасанг айтаман.
– Йўқ, кейин.
Нодир плашчини кийиб, қўзғолди.
– Қишлоққа бориб келай. – Бугун шанба.Ойингга салом айт. Автобусда одам кам. Нодир ойисини соғинган. Нодирнинг ажойиб онаси бор. Шукрия Тошкентнинг қайси бурчагидайкин. Саодат. Нодир Саодатга арзийдими? Йўқ, лойиқ эмас. Нодирҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди бошқалардан. Нодир қобилиятсиз. “Саодат. Мен арзимайман, бўлмасам сизга бир гап айтармидим”, десинми. Нодир жуда оддий, жуда камтар йигит. Нодир ҳеч кимга бахт ваъда этолмайди. Хаёллари артилмаган ойнада акс этаётган сингари хира… Бадриддин қаерларда қолди экан бу йиллар ичида. …Нодир бир нав овқатлангани кафега кирди. Сочи силлиқ олинган, семизлигидан қулоғитери ичига кириб кетган,йўғон орқа бўйни кўйлак ёқасини босган киши ўлтирган стол бўш эди. Нодир рухсат сўраб ўлтирди. Қўлини рўмолчасига артиб келаётган бирйигит ҳам шу столга ўлтирди. Нодир уни таниди, у хам. Улар институтда бир-бирларини кўришган-у, ҳамсуҳбат бўлишмаган. Анави семиз дадаси бўлса керак. – Нима дейди?– овозини чиқарди семиз. – Мен бундай ишни қилолмайман, устига устак, нега “ёмон” оласиз, деди. Сизни сўради, келсинлар,деди. игитнинг жаҳли чиққанидан пешонаси тиришиб, оғзининг чап томони очилиб қолди. –