Скачать книгу

Шукрия…

      – Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз?

      – Кеннойи, мороженоега пул беринг энди.

      – Ҳа, айтгандай. Ма.

      Жингалак сочли қизча Нодирга илжайиб деди:

      – Пул нима ўзи?

      – Пул ёмон нарса.

      – Э-э. Ёмон бўлса, акамларди пулида нега доҳийнинг сурати бор? А?

      – Билмадим. Ундоқ бўлса,пул– милиционер.Чурр-р. Фишт.

      – Нодир, аҳволларинг яхшими?

      – Раҳмат. Ўзинг турмушингдан розимисан?

      Шукрия унинг сўзини оғзидан олди:

      – Эсингдами, бир куни менга “бир соат сен билан гаплашмоқчи эдим”, дединг. Мен “бир соат вақтим йўқ, мазмунини айтиб қўяқол”, дедим. “Сени севаман”, дединг. Яна бир кун, “мени жуда ёмон кўрасан-а”,деб қолдинг…

      – Ўшанда сен “ҳа” деб,жавоб бердинг. Мен чиндан ҳам севардим, Шукрия.

      – Энди-чи?

      – Ҳали ҳам…

      – Кейин биз узоқвақт кўришмадик. Бир оғиз сўзингни кутиб юрдим. Тўйим куни мен тўғримда гапирибсан… Маст бўлиб муштлашибсан… Эшитдим… Вой, исқоти, дастурхон ёзишни ҳам унутибман. Музика қўяйми? Гапирсанг-чи, Нодир. Қаердадир ўқигандим,“севишганлар ҳеч қачон зерикишмайди…”

      – Севишганлар?!Бу қандай куй?

      – Бу жуда бахтсиз куй. Мен ҳар сафар эшитганимда куйиб йиғлайман.

      – Биров куйиб, биров севиниб… Хўп, энди мен турай, ишлар бор эди.

      Шукрия тўлқинланиб кетди. Ёниқ эҳтирослари, ҳаяжонлари кўз ёшлар шаклига кириб, унинг қоп-қора, узун-узун киприкларига осилди.

      – Нодир, биз яна учрашамизми?

      – Ўзинг биласан.

      Шукриялар ҳовлисидан оҳанг оқмоқда. Йўқ, бу оҳанг эмас, бу ҳаёт. Бўлакларга бўлиниб, умр йўлларига тўкилмоқда. Йўқ, бу Нодирнинг тўғри юрагидан оқяпти. Оҳанг. Оҳанг сўнги марта ҳайқирди. Мағрур садолар Нодирнинг тақдирини ҳал қилар каби йўқ. “Ҳамманинг бахти бор. Ҳамманинг бахти бор ”, дебтўхтади…

      ЁЛҒИЗ 11

Ҳикоя

      Ғойибжон ҳарбий хизматгачақирилгандан кейин олти ой ўтар-ўтмас Мунисхон ота-онасининг уйига кўчиб кетди. Тожихон опа катта ҳовлида якка ўзи шумшайиб қолди.

      Кун ботди. Уфқ бўзарди. Совуқ шамол эсди. Чакка ўтмасин деб томга ёпиб қўйилган қум қоғозни шамол қайириб ташлади. Тожихон опа оғилдан узун, эски нарвонни судраб чиқди. Ошхона деворига суяди. Иккита пишган ғишт топиб, биттасини томга отди. Бошқасини қўлига олиб нарвондан кўтарилди. Нарвонни иккинчи поғонаси қарс синди. Тожихон опа гуп этиб йиқилди. Нарвон боғларига мих қоқди, босиб- босиб кўргач, ҳали ҳам қўлида турган ғиштни томга олиб чиқди. Шамол қайириб ташлаган қум қоғозга ғишт бостирди. Бир-икки ёмғир томчилади.

      Пода қайтди. Сигир тумшуғи билан дарвозани очди. Тожихон опа сигирни боғлаб, уйга кирди. Чап оёғи жизиллаб оғриди. Жавондан иккита қант олиб дастурхонга ўраб чақди. Майдалаб ун қилиб, сидирилиб кетган оёғига сепиб боғлаб олди. Сигирни соғиббўлганда ёмғир тезлашган эди.

      Уйга кириб якандозга ўтирди.Деразанинг ойнаси йўқ. Дераза кўзигахамир билан ёпиштирилган қоғоз шамолда шилдирайди. Тожихон опа, бир нарса эсига тушгандек,

Скачать книгу


<p>11</p>

“Ёлғиз” ҳикояси “Саодат” журналининг 1988 йил 10-сонида “Азиз меҳмонимиз” рукни остида (34–36-бетлар) босилган. Матн тепасида: “Ҳамид Олимжон мукофоти лауриати шоир Рауф Парфи меҳмонимиз. УШБУ РУБРИКАДА: Давр билан ҳамнафас сўзлар. “Саодат”хонлар учун махсус туҳфа (Ижодкорнинг насрий асари матбуотда биринчи марта эълон қилинмоқда)” деган ёзув бор. Хуршида Маматовадаги материаллар орасида ҳам “Ёлғиз” ҳикоясининг қўлёзмаси сақланади. Журнал ва қўлёзма вариант орасида баъзи фарқлар бор. Таҳрир муаллиф томонидан амалга оширилган деган андишада биз жарнал нусхасини асос қилиб олдик. Ҳикоянинг қўлёзмадаги ёзилиш санаси “8.6. 66 й.” тарзида кўрсатилган бўлса, журналда “1964 йил” деб берилган.