Скачать книгу

номеримиз бўлиши шарт…

      – Мен олдиндан айтиб қўяй, ўйинга тушмайман, ашула айтмайман, шеър ёдлаган эмасман. Хоҳласанг, кеча охирида кеча ҳақидаги танқидий фикримни шахсан ўзингга айтишим мумкин,деди Нодир.

      – Майли. Шеър. “Хайр сенга”. Марҳамат қилинг, Орифжон.

      Орифжон шоир. Қотма. Жуда хушфеъл, мисли йўқ йигит. У кафедрага суянди-да, янги шеърини ёддан ўқий бошлади. У фақат ёддан ўқийди.

      Хайр, сенга, яхши қол энди,

      Хайр, сенга, эй ғам, эй севинч.

      Хаёлларга бир дам тол энди,

      Ҳузурингга мен қайтмасман ҳеч.

      Севги уйи узлатда вайрон,

      Ҳисларимни топтаб кетурман.

      Сенингсиз ҳам бўлурман омон,

      Сенингсиз ҳам бир кун ўтурман.

      Бир кун англаб хатоларингни

      Йиғлагали келгил ёнимга.

      Севикли ёр бўлолмасам-да,

      Аро киргум балки жонингга.

      Хайр сенга, кетаман бундан,

      Мен кетурман мағрур ҳамда тинч.

      Қайтмасам ҳам муҳаббатимдан,

      Ҳузурингга мен қайтмасман ҳеч 10

      – Тиш-ш. Тиш-е! Шеър ҳақидаги мулоҳазаларингизни муаллифнинг ўзига айтасизлар. Ҳозир ашула.

      «Ёшлик парвоз сўрайди». Абдулфаттоҳ ижро этади. Абдулфаттоҳ Саодатни севади. Абдулфаттоҳ “во” йигит. Саодат унга бепарво. Нодир Саодатни тушунмайди.

      Нодир Саодатга қаради:

      – Абдулфаттоҳ жуда яхши айтади-да!

      Саодат Нодирга қаттиқ тикилди-да:

      – Яхши. Лекин унинг қўшиқларини кўзни юмиб эшитиш керак. Кўзингизни очсангиз, ғашлик уйғотади унинг юзи. Қўшиқ мазмунига кириб кета олмайди.Овози бор холос. Ботир Зокиров–бошқа гап, унинг бутун вужуди қўшиқ айтади,–деди.

      Саодат сўмкасини олиб, эшик сари йўналди.

      Нодир ташқарига чиқди.

      – Сизни кутиб турувдим,– деди Саодат.

      – Мени? Хизматингизга тайёрман.

      – Сиз доим ҳазил қиласиз, сиз жиддий бир нарсани ўйлаб турсангиз ҳам, ҳазил қила оласиз… Сиз ҳаммага ўхшаб азоб чекишни, орзу қилишни билмайсиз…

      – Очиқроқ гапиринг, мен сизни фикран ҳам хафа қилган эмасман. Юринг, ҳув скамейкага ўтирайлик.

      Саодат гўзал қиз. Кўзлари катта-катта, “эҳтиёт бўлинг”, демоқчидай,бармоқлари узун-узун, худди роялда жуда мунгли, жуда ҳасратли бир куйни чалишга тутунмоқчидай…Қошига тушиб турган сочини тўғирлади-да:

      – Нодир, ўйлаб кўринг, эрта-индин тарқалишамиз…

      – Саодат, наҳоткикўришмасак энди… Мен сизни энг яхши дўст каби, исмингизни энг ажойиб хотира каби эслайман…

      – Нодир, сиз… сиз одамларни севолмайсиз… Хайр, кейин гаплашармиз тағин…

      Нодир кечгача нима қиларини билмай юрди. Хаёлидан Саодат бир дақиқа ҳам кетмай қолди. Олдин ҳамуни ўйларди-ю, лекин…

      Нодир Саодатларникига қўнғироқ қилди. Телефонни Саодатнинг ойиси олди. Нодир ҳол-аҳволдан сўнг Саодатни сўради.

      – Саодат, ф-ф-фу, безовта қилмадимми?

      – Йўқ, ҳечам. Гапиринг, Нодир!

      – Мен ҳаммани севаман. Курсдошларим ажойиб. Худди командани кутиб турган ракеталарга ўхшайди улар.

      – Сиз-чи?

      – Мен…

Скачать книгу


<p>10</p>

Рауф Парфи қаламига мансуб ушбу шеър 1965 йил ёзилган бўлиб, манбаларда у йигирма мисрадан иборат. Ҳикоядаги бу вариантни шоир кейинчалик тўлдирган ва таҳрир қилган.