Скачать книгу

бўлиш қобилиятларини характерлайди. Гуруҳий ахлоқ эса инсонни у ёки бу бирликка қўшилганлиги, унинг қўйилган жамоавий мақсадларни айнан ўзлаштиришини, гуруҳ аъзоларига айнанлашишини (идентивлик) характерлайди. Шу билан бир вақтда, ахлоқий тасаввурларнинг умуминсоний мазмуни инсонга унинг умуман бутун бир инсониятга тааллуқли эканлигини англашга кўмаклашади. Шунингдек, бу жараён ҳар бир инсонга мустақиллик бахш этиб, сиёсий курашларда унинг атрофидаги кишилар сафдоши ёки мухолифати эканлигининг ҳеч бир аҳамияти йўқ. Кишиларда фақат умуминсонийлик, универсал меъёрлар, қадриятларнинг уйғунлашувигина шахснинг ахлоқий онгини талаблар даражасига кўтара олади.

      Сиёсат мавжуд экан, унинг зиддиятли муносабатларини ахлоқий жиҳатлардан ҳал қилиш қийин жараён бўлиб қолаверади. Лекин, шунга қарамай, бу ихтилофларга цивилизациявий шакл беришнинг имкониятларини топиш мумкин. Бунинг учун авваламбор, элита ёки қандайдир ижтимоий (миллий, диний) ёки сиёсий гуруҳларнинг имтиёзли турмуш тарзига йўл бермайдиган, инсонийликка йўналтирилган сиёсат юритиш ҳокимиятнинг ҳар бир жабҳаларининг вазифалари бўлиб қолиши лозим бўлади. Ҳокимият фуқаровий тинчлик, сиёсий кучлар ўртасида муттасил муроса учун изланишга асосланган сиёсат олиб бориши керак63 .

      Шу билан бирга, бундай сиёсат йўли элита ва етакчилар танлаш механизмлари, улар фаолияти устидан жамоатчилик фикрининг демократик назоратини кучайтириш билан тўлдирилиб борилиши зарур. Бу жараёнларда инсоннинг ўзи ҳам ахлоқий масъуллик юкини у ёки бу партия, давлат ёки ишончли вакилларини сиёсий танлаши устига ортишга интилмаслиги лозим. Ана шундагина ахлоқ сиёсий ривожланишнинг ишончли манбасига айланади, сиёсат эса ахлоқ қадриятлари ва универсал меъёрлар мақомини мустаҳкамлаш воситаси сифатида майдонга чиқади.

      Такрорлаш учун саволлар:

      1. Сиёсатнинг келиб чиқиши ва амал қилиши учун қандай ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар шаклланган бўлиши лозим?

      2. Сиёсат қандай таркибий қисмлардан иборат?

      3. Сиёсат қандай функцияларни бажаради?

      4. Сиёсат ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари билан қандай тарзда ўзаро муносабатларда бўлади?

      5. Сиёсат билан иқтисод ўртасида қандай муносабатлар рўй беради?

      6. Сиёсат ва ахлоқ ўзаро муносабатларидаги муаммолар қандай ҳал этилади?

      4-мавзу. Сиёсий ҳокимият

      1. Ҳокимият тушунчаси ва унинг табиати.

      2. Сиёсий ҳокимиятнинг тузилиши, унинг субъекти ва объекти.

      3. Ҳокимият ресурслари.

      4. Бўйсуниш табиати.

      5. Сиёсий ҳокимиятнинг ўзига хос хусусиятлари.

      6. Ҳокимиятнинг легитимлиги.

      1. Ҳокимият тушунчаси ва унинг табиати

      Ҳокимият тушунчасига доир дастлабки қарашлар қадимги Юнонистонда шаклланди. Қадимги юнон тилидаги “архэ” (arche) тушунчаси қуйидагича талқин этилади: 1) бошланиш, олдин, даставвал; 2) бошчилик, ҳукумат, ҳокимият, ҳукмронлик;

Скачать книгу