Скачать книгу

ижтимоий куч ишлатиш қобилиятига эга бўлган, шу билан бирга, давлат ҳокимиятининг бошқа институтлари аралашувини тақозо этадиган ижтимоий ва миллий бирликлар ижтимоий аҳволи ва ҳолатига дахл қиладиган гуруҳлар манфаатларини амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларда пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам сиёсат – асосан гуруҳлар ўртасидаги ижтимоий аҳамият касб этадиган талаблар ва эҳтиёжларни амалга ошириш учун ҳокимият институтларидан фойдаланишга доир мақсадларга йўналган муносабатлар соҳасидир.

      Сиёсат маълум тузилишга эга бўлиб, у қуйидаги таркибий қисмлардан иборатдир:

      1) Сиёсий муносабатлар. У жамиятдаги ижтимоий гуруҳлар ва ҳокимият институтлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг барқарорлиги характерини ифодалайди. У ўз мазмунига биноан элиталар ва электорат, элиталар ва аксилэлиталар, етакчилар ва турли қўллаб-қувватлаш гуруҳлари, ижтимоий ва миллий бирликлар, турли манфаатлар гуруҳлари ва сиёсий институтларнинг турли-туман шакллардаги ўзаро ҳаракатларини характерлайди. Сиёсий ҳаётнинг муҳим кўрсаткичларини ифодалашда давлат ҳокимияти соҳасида устунлик қилишни ифодаловчи қуйидаги сиёсий муносабатлар характерлидир: сиёсий ҳукмронлик учун муросасиз кураш ёки давлат авторитети ва итоат эттиришдан оптимал фойдаланиш мақсадларидаги барча ижтимоий табақалар интилишларининг онгли равишдаги ҳамкорлик учун ўзаро уюшуви, фуқаролар тинчлиги ёки уруш, барқарорлик ёки инқирозлик ҳолати;

      2) Сиёсий онг. У кишиларнинг ҳокимият аҳамиятига молик бўлган манфаатларини англаб етган ҳолатидаги муносабатларини сиёсий ҳаёт билан узвий боғлиқлигини ифодалайди. У ҳокимиятнинг мувофиқлаштирувчилик самарадорлиги ва кучини аниқлаб борувчи барча асосий ва аҳамият касб этадиган сиёсий муносабатларни ифодаловчиларни, шунингдек, субъектларнинг ҳокимият масаласидаги ўзаро боғлиқлигини характерлайди. Сиёсий онгнинг ўрни ва роли нуқтаи назаридан қараганда, ҳар қандай сиёсат сиёсий қарашлар ва идеаллар, дастурлар ва мақсадлар, кишилар хулқидаги меъёрлар ва кўрсатмалар, ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари, элитани рекрутлаштириш механизмларини муттасил равишда мужассамлашуви ва институтлашувидан бошқа нарса эмасдир;

      3) Сиёсий ташкилот. У ҳокимият институтларининг ижтимоий жараёнларни мувофиқлаштириш ва бошқариш марказлари сифатида характерланадиган ролидир. Турли ижтимоий табақалар ва жамият сиёсий манфаатларини ифодаловчи қонун чиқарувчи, ижроия, суд ҳокимиятлари органлари мажмуи, партиявий ва ижтимоий-сиёсий институтлар, турли таъсир кўрсатиш гуруҳлари ва бошқа бўғинлар сиёсатнинг ташкилий қобирғаси ҳисобланади. Сиёсий ташкилотлар аҳолининг ҳокимиятга доир иродаларини мужассамлаштиради, уни бошқарув қарорларида ифода этади, шу тариқа, барча сиёсий жараёнлар учун маълум бир йўналишлар бахш этади57 .

      Сиёсатда бундай тузилмавий унсурларниннг ўзаро хатти-ҳаракати ва уларнинг мавжудлиги уларнинг ички бир бутунлигини таъминлайди, шу билан бирга, сиёсатни жамиятда маълум функцияларни бажариши учун

Скачать книгу