Скачать книгу

қарама-қарши ўлароқ, иқтисодий жараёнларни ва ўз-ўзини ташкил этиш тамойилларини кучайтириш фойдалидир. Лекин аниқ бир мамлакат миқёсида фикр юритганда, сабабли ва функционал муносабатларни ўрганиш талаб этилади. Умуман, сиёсат билан иқтисод бир-бири билан бевосита эмас, балки билвосита – ижтимоий муносабатлар орқали ўзаро боғлиқдир.

      Иқтисод инсонлар ҳаёт фаолиятининг моддий асосларини олдиндан белгилаб, бу билан жамият ижтимоий дифференциацияси характерини аниқлайди. Турли хил гуруҳлар ўз ижтимоий манфаатларини иқтисодий мазмунларига мувофиқ ҳолда қондиришни давлат фаолиятининг у ёки бу характерига ёки ҳокимият институтларининг ўз манфаатларини қондиришга ундайдиган сиёсий шаклларга мурожаат қилишлари табиий бир ҳолдир.

      Давлатнинг қатламлар ва гуруҳлар ижтимоий сўровларига у ёки бу шаклда акс-садо бериши сиёсатни иқтисодий ҳаёт сўровлари ва талабларини концентрациялаш, уларни қабул қилинаётган ҳокимият органлари қарорлари мазмунига айлантиришга мажбурлайди. Лекин бу манфаатлар давлат сиёсатида янги йўналишлар бўлишига олиб келадими ёки ҳокимият ўз сиёсий йўлини радикал модернизация қилишга мажбурлайдими (яъни, янги сиёсатни шакллантиришни шарт қилиб қўйилиши, давлатнинг ўз ваколатларини амалга оширишнинг янги йўналишларига зарурият сезиши) ёки жамият у ёки бу гуруҳлар такрор ишлаб чиқаришини таъминлашнинг носиёсий воситаларидан фойдаланишни афзал кўрадими ёки маълум страта ва табақалар мақсадларига эришиши учун тўсиқлар қўядими – буларнинг ҳаммаси аниқ тарихий вазиятга боғлиқдир. Шунингдек, иқтисод билан сиёсат ўртасидаги муносабатлар характери турли-туман бўлиши мумкин.

      Сиёсат ва ҳуқуқ. Ҳуқуқий соҳа амалдаги қонунчиликда у ёки бу кучлар сиёсий ҳукмронлигининг асосий принципларини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, ҳуқуқий меъёрлар ўткир ва кескин сиёсий талабларни юмшатади, бу билан нафақат сиёсий йўл тарафдорлари талабларига, балки давлатнинг барча фуқароларига мослашади, партиявий иштиёқлари мавжудлиги ёки йўқлигидан қатъи назар уларга умуммажбурий талаблар қўяди. Ҳуқуқ жамиятнинг табиати олдиндан белгилаб қўйган, кишиларнинг ҳамкорликда яшаш талаблари тизими бўлиб, бу талаблар амалдаги қонунларда мустаҳкамлаб қўйилганми ёки йўқми, ундан қатъи назар, ҳамкорликка йўғрилган кишилар бирликлари бу тизимсиз яшай олмайдилар. Шунинг учун ҳам ҳуқуқ у ёки бу қатлам, миллат, давлатнинг сиёсати етуклигининг ўзига хос мезонидир. Шу туфайли ҳам ҳуқуқ жамиятдаги фуқароларнинг фаровонлик ва маълум тартиботда яшашига нисбатан ижтимоий ўзаро талабларининг қуйи чегараси бўлиб, усиз жамиятнинг ҳам, индивидларнинг ҳам бир-бирларини ижтимоий ва сиёсий фаолиятларига зиён келтирмайдиган ҳолатдаги кишилик ҳаёти ва ҳокимият жараёнларидаги иштирокларини амалга ошириб бўлмайди.

      Ҳуқуқий шаклда (позитив ҳуқуқ) фуқаролар ижтимоий ва сиёсий хулқи ва хатти-ҳаракатини ҳуқуқий мувофиқлаштиришнинг ифодаланиши – бу инсон индивидуал хулқининг йўл қўйилган

Скачать книгу