ТОП просматриваемых книг сайта:
СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Читать онлайн.Название СИЁСАТШУНОСЛИК
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-052-7
Автор произведения Муқимжон Қирғизбоев
Издательство Yangi asr avlodi
Бу регулятив тизимлар бир вақтнинг ўзида тарихий вазиятларга боғлиқ ҳолда, шаклланган менталитет ва яна бошқа кўплаб сабаблар туфайли хулқ ёки хатти-ҳаракатлар талаб этган рағбатлантириш шакли, улар таклиф этган меъёрлар ва санкциялар турли хил самарадорликларни намойиш этиши мумкин. Шу тариқа, жамиятнинг инсоний зиддиятларни ахлоқий ёки сиёсий, иқтисодий ёки ҳуқуқий регуляторларидан фойдаланиши ижтимоий ҳаёт соҳасидаги муносабатларга ўзига хос устуворликларни юклайди. Улар ўртасида вақтинчалик ўрнатилган бу алоқалар характери ижтимоий ҳаётнинг у ёки бу соҳасининг роли ошганлиги ёки пасайганлигини билдиради.
Одатда, барқарор демократик жамиятларда сиёсатнинг бошқа ижтимоий соҳалар билан функционал алоқаси мустаҳкам ва динамик характер касб этади. Бу сифатлар ижтимоий муносабатларни мувофиқлаштиришнинг сиёсий усуллари ролининг пасайиши, диний ва ахлоқий меъёрлар авторитетини, иқтисодий ҳаётни ўз-ўзини ташкил этиш усулларини кучайтириш тамойилларини мустаҳкамлайди.
Шу билан бирга, ўтиш даври шароитларида ёки авторитар тамойилларнинг ўсиш даврида ижтимоий жараёнларни мувофиқлаштиришнинг сиёсий усулларининг роли кучаяди. Тоталитар режимларда эса бошқаришнинг сиёсий усуллари воситасида идора этиш иқтисодий, ахлоқий, ҳуқуқий омиллар таъсири ва қадрини тушириш ҳисобига амалга оширилади. Бунда элита мафкуравий мулоҳазалардан келиб чиқиб ахлоқий меъёрларни писанд қилмайди, шунингдек, иқтисодий мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб, инсон қадр-қимматига оид тушунчаларни назарга илмайди. Ҳокимиятларнинг фуқаролар шахсий ҳаётига аралашуви, уларнинг шахсий ва жамиятдаги ҳаёти тўла назорат қилиниши натижасида сиёсат бошқа ижтимоий соҳаларни ютиб юбориши жараёнлари содир бўлади. Шунинг учун нафақат сабаб-оқибатли, балки ижтимоий ҳаёт соҳалари ўртасидаги функционал алоқаларини мутлақлаштириш сиёсат табиатини жиддий салбий ўзгаришига олиб келади.
Сиёсат ва иқтисод. Сиёсат билан иқтисод ўртасидаги муносабатларда сиёсий ҳокимиятни шаклланиш жараёнларида иқтисоднинг сезиларли детерминациялаш ролини кузатиш мумкин. Иқтисоднинг бундай детерминациялаш ролини девелопменталистик ((фр. developpement – ривожланиш) ёндашуви мисолида кўриш мумкин. Бу ёндашув тарафдорлари сиёсатнинг иқтисодга боғлиқ эканлигини мутлақлаштирмаган ҳолда иқтисоднинг кучсиз ривожланиши ҳокимиятнинг марказлашуви ва авторитар тамойилларнинг кучайишига