Скачать книгу

А ни В устидан ҳокимиятга эгалиги унинг В ни ўз ихтиёри билан қилмайдиган хатти-ҳаракатини қанчалик мажбурлаб қилдиришга тенгдир” (Р.Э.Даль) ;

      6) “b нинг а устидан ҳокимиятини b ни а га максимал куч билан таъсиридаги муносабатидан… ва а томонидан эса максимал қаршилик кўрсатишидан келиб чиқиб аниқлаш мумкин” (Курт Левин) .

      Ҳокимият жамиятнинг барча жабҳаларида намоён бўлади. Жумладан, уни оила, иш жойи, турли ташкилот ва муассасаларда, бутун давлат миқёсида кузатиш мумкин. Ҳокимият социологик нуқтаи назардан қуйидагича талқин этилади: “Ҳокимият – ижтимоий гуруҳлар ва синфлар, инсонлар хулқи, улар характери ва фаолияти йўналишларига иқтисодий, мафкуравий ва ташкилий-ҳуқуқий механизмлар, шунингдек, авторитет, анъаналар, куч ишлатиш воситасида таъсир этиш қобилиятини характерловчи ижтимоий муносабатлар шаклидир”67 .

      Шунингдек, сиёсат билан ҳокимиятни яхлит ҳодиса деб бўлмайди. Сиёсат ҳокимиятсиз ҳам сиёсат бўлиб қолавериши мумкин. Лекин ҳокимият бутун сиёсий жараённинг асосий ўқи (ёки мақсади) ни ташкил этади. Баъзан биз турли ҳокимиятларнинг (ҳокимиятнинг турли марказларининг) тўқнашувларини кузатамиз, баъзан уларнинг ўзаро келишувига гувоҳ бўламиз. Яна бошқа ҳолатларда эски ҳокимиятга қарши ҳокимият учун курашни кўрамиз. Бу каби муқобиллар кўп учрайди. Албатта, уларнинг ҳаммаси ҳокимиятга тегишлидир, улар бевосита ёки билвосита унинг қадриятлари ва кучига боғлиқдир68 .

      Ҳокимият турли соҳаларга доир илмий адабиётларда турлича талқин қилинади. Ҳозирги даврда ҳокимият тушунчаси турли хил йўналишларда қуйидагича таърифланмоқда:

      1.Телеологик (мақсад нуқтаи назардан) жиҳатдан аниқланишича, ҳокимият қўйилган мақсадларга эришиш ва кўзланган натижаларни олиш қобилияти сифатида талқин этилади. Б.Рассел “Ҳокимият мўлжалланган мақсадларни амалга ошириш сифатида ҳам талқин этилиши мумкин”69 , деган фикрни билдиради. Телеологик талқинлар ҳокимиятни фақат инсонлар ўртасидаги муносабатларда рўй бериши билан чегараламасдан, балки уни инсонни ўраб турган ташқи дунё билан ўзаро муносатларига доир талқинларга ҳам кенг эътибор беради.

      2.Бихевиористик талқин ҳокимиятни инсон хулқининг алоҳида тури сифатида таърифлаб, унга биноан, баъзи кишилар буйруқ беради, бошқалари эса унга бўйсунадилар. Бихевиористик ёндашув ҳокимиятни субъектив мотивлаштиришга муҳим аҳамият бериб, ҳокимиятни тушунишни индивидуаллаштиради, уни аниқ шахслар ўзаро хатти-ҳаракати даражасидаги ҳодиса сифатида таърифлайди. Бу йўналишнинг йирик вакили Г.Лассуэлл фикрича, ҳокимиятнинг пайдо бўлиши учун дастлабки импульсларни индивидлар учун хос бўлган ҳокимиятга интилиш (ирода) ва “сиёсий энергия” беради. Инсон ҳокимиятни “ўз ҳаётини яхшилаш” воситаси деб билади: бойликка эга бўлиши, обрў-эътибор, эркинлик, хавфсизлик ва ҳоказо. Шу билан бирга, ҳокимият бу – асосий мақсаддир, унга эга бўлиш эса инсонга завқ беради, хузур бағишлайди. Сиёсий ҳокимият турли хил иродаларнинг ҳокимият учун тўқнашувларининг ўзаро мувозанати, бошқача

Скачать книгу