ТОП просматриваемых книг сайта:
СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Читать онлайн.Название СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-676-0
Автор произведения ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство Yangi asr avlodi
Ёшлигидан илмга меҳр қўйган Амир Темур улуг кишиларнинг суҳбатида бўлиб, уларнинг дуоларини кўп олган: адабиётларда унинг Шамсиддин Кулол, Сайид Барака (ваф. 1404 й.) каби маънавий устозлари санаб ўтилади.2017
Соҳибқироннинг суҳбатидан баҳраманд бўлган испан сайёҳи ва элчи Руи Гонсалес де Клавихо Амир Темур ўз юришларида козиларни доимо бирга юрганини айтади.
Сохибкирон илм ва фазл аҳлини ўзига ҳамроҳ қилган. У нафақат олимларни юришларида бирга олиб борар, балки бошқа юртларнинг олимларини ҳам ўз диёрига олиб келар, уларни ўзининг суҳбатдошига айлантирар эди. Самарқандга келтирилгал юзлаб
олимлар орасида Саъдуддин Тафтазоний (1322-1392), Сайид Шариф Журжоний (1340-1413), Шамсиддин Муҳаммад Жазарий (1350-1429) сингари гафсир, хадис, фиқҳ ақида каби илмларда етук билим соҳиблари ҳам бўлган.Тафтазоний дастлаб, Хоразмда яшаб, кейинчалик Сарахс ҳокими Малик Муҳаммаднинг истаги билан Сарахсга боргани, сўнгра Амир Темур уни Самарқандга чорлагани ва у ерда олимлар қаторидан манзур ўрин олгани маълум.1
Соҳибқирон 1388 йилда Шерозни эгаллаганда, вазирларидан бири бу ерда истиқомат қилаётган Сайид Шариф Журжонийнинг у луг фазл соҳиби эканини таърифлаган. Олим билан суҳбатлашгач, унинг илм ва фазли эшитганидан ҳам зиёда эканига гувоҳ бўлган ҳамда уни Самарқандга юборган. Шу тарзда Сайид Шариф Журжоний Самарқандда 1 8 йилга яқин бош мударрис бўлиб, кўплаб шогирдлар етиштирган.
Шу билан бирга, темурийлар даври тарихчи олими Шарафуддин Али Яздий ўша пайтларда Кеш – Шаҳрисабз шаҳрида Пайгамбар ҳадисларини тўплаб, шарҳловчи муҳадцислар кўп бўлганини таъкидлайди. Шу сабаб ҳам Кеш илмлар маркази сифатида “Илм ва адаб гумбази” деган шарафли мақом билан машҳур бўлган.-
Шу тарзда Амир Темур дунёнинг машҳур олимларини ўз атрофида йигиб. Мовароуннаҳрни илму маърифат масканига айлантирган. Мударрисларга маошлар, таълим масканларига вақфлар тайин қилдирган, илм аҳли учун ҳатто саройда ҳам кўплаб илмий бахслар ташкил эттирган. Бу мубоҳасаларни ўзи кузатар ва уларда бевосита иштирок ҳам этган. Саройдаги илмий мунозаралардан бири сифатида Тафтазоний ва Журжоний ўртасида Қуръон ояти хусусида бўлган баҳсни айтиб ўтиш мумкин. Унда голиб бўлган Журжонийнинг Амир Темур ва бошқалар олдидаги мавқеи янада ошган.
Умрининг кўп қисмини ҳарбий юришларда ўтказган Амир Темур бундай сафарларда хам олимлар билан ҳамсуҳбат бўлар эди. Жумладан, Дамашқ мухосара қилинган пайтда, машҳур араб тарихчиси ва мутафаккири Ибн Халдун (1332-1406) билан суҳбатда бўлган. Учрашув чогида машҳур тарихчи Соҳибқиронга