ТОП просматриваемых книг сайта:
СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Читать онлайн.Название СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-676-0
Автор произведения ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство Yangi asr avlodi
Кейин зоҳирий ва ботиний илмлардан таҳсил олиб, замонаси-нинг етук шайхи бўлади. Саййидлиги билан бир қаторда шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат даражаларига юксалади.
Ривоят қилишларича, бир куни ҳазрат Амир Кулол жума намо-зини адо этгач, Бухородан уйларига йўл олдилар. Калонободга етиб келганларида, Фатҳобод билан Гулобод ўртасидаги бир майсазорда суҳбат қуриб ўтирган бир тўп ёш йигитларни учратдилар. Суҳбат дарвишлар ҳаёти ва авлиёлар валийлиги ҳамда кароматлари ҳақида борарди. У ерда Амир Темур ҳам бор эди. Амир Кулол ўз шерик-лари билан ўтиб кетаётганида, Амир Темур уларни кўриб қолибди ва бу дарвишлар кимлар деб сўрабди. Улардан бири бу киши Ҳаз-рат Амир Кулол эрурлар, деб жавоб берибди. Шунда Амир Темур тезда ўрнидан туриб, сар-сар шамоли каби ҳазрати шайх қошига етиб келибди ва шундай илтимос қилибди: «Эй, диннинг бузрук-вори ва тўғри йўлга бошловчи. Сизнинг карамингиздан баҳраманд бўлмоқни ўйлаб юрардим, менга бирор нарса десангиз, токи дар-вишлар кўнгли таскин топишига сабаб бўлса». Шунда ҳазрат Амир Кулол дебди: «Дарвишларнинг сўзлари махфий эрур, то азизлар ру-ҳониятидан кўрсатма бўлмаса, биз ўз-ўзимиздан бирор нарса айта олмаймиз. Бизнинг бобомиз (ҳам) ҳеч қачон ўзларича (бирор сўз) айтмаганлар. Сиз кутинг, ўафлатда бўлманг, чунки сизнинг келажа-гингизда буюк ёруўлик кўрмоқдамиз, у албатта, сизга насиб этгай».
Ҳазрат Амир Кулол ўз уйларига етиб бориб, маълум вақт хилватда бўладилар. Сўнг чиқиб хуфтон намозини жамоа бирла ўқиб, кейин машойихлар руҳониятидан ул кишига бир хабар етиб келади. Амир Кулол дарҳол шайх Мансур исмли халифаларини чақириб, (у Қаромонда яшарди) шундай буюрибдилар: «Тезда йўлга чиқгил ва Амир Темурга бориб айтки, зудлик билан Хоразм-га йўл олсин. Ҳеч нарсага қарамасинлар, агар ўтирган бўлсалар турсинлар ва агар турган бўлсалар ўтирмасинлар. Машойихларнинг арвоҳи барча мамлакатни бошдан оёқ сизга ҳамда сизнинг фар-зандларингизга берилганидан хабар берди. Хоразмни қўлга кирит-гач, сўнгра Самарқандга қайтинг». Шайх Мансур Амир Темур ҳузурига етиб борганида, у оёқда туриб жавоб кутаётган экан.
Шайх Мансур бу хабарни етказди ва Амир Темур ҳам тўхта-масдан жўнаб кетади. Бир мунча йўл босиб ўтгач, бир тўда киши-лар келиб, Амир Темурнинг чодирини ўраб олишади, қанчалик излашмасин, ҳеч топа олмайдилар ва бирор киши қаёққа кетганини ҳам кўрсата олмайди. Шундан сўнг Амир Темурнинг ишлари кундан кунга юришиб бораверади.
Соҳибқирон 1381 йили Ҳарируд водийсида учинчи пири, шайхулислом Зайниддин Абубакр Тойободий билан учрашади. Улуғ пир Темурбекка кўзига «Куч-адолатдадур» сўзлари битилган узукни совға қиларкан,