ТОП просматриваемых книг сайта:
СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Читать онлайн.Название СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-676-0
Автор произведения ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство Yangi asr avlodi
Анжуман тугаб, йиғилганлар тарқагач Шайх Шамсиддин отамни ҳузурига чордаб, хайр-маъзур қилди: «Мен ни- маики билсам ўғлингизга ўргатдим. Бундан буён энди уни бошқа бир устоз таҳсилига беринг, токи у фарзандингизга дунёвий ва диний билимларни яна-да чуқурроқ ўргатиш ба- робарида, ҳаётнинг сир-асрорларини ҳам ўргатсин», – деди
Отам Шайх Шамсиддин мактабини муваффақиятли якунларининг
шш муносабати билан, унга бир от ва хачир совға
қилди. Бир неча кун ўтиб, мени Абдулла Қутб таҳсил бераётган мадрасага олиб бориб цўйди. Айтишим жоиз, Абдулла Қутб илмда беназир, юриш-туришда беқиёс салобатли киши эди. Шаҳарнинг казо-казолари ўз фарзандларини унинг сабоғига беришарди. Ўша кезлари мен тез улғайиб, жнсмонан такомилга эришиб бормоқда эдим. Ёшим ўн тўртга тўлиб, ташқи кўринишим биб-бинойи, хушбичим йи- гитча бўлиб кўзга ташлана бошлагандим.
Ёшим ўн олтига тўлди. Жанг санъатини шунчалар ўзлаш- тирдимки, тенгдошларимдан бирортаси ҳам кураш, ўқ отиш мусобақаларида менга тенглаша олмасди. Мушакларим шу қадар кучга тўлган эдики, агар осмонга қарата ўқ узеам, у булутлар орасида кўринмай кетар, орадан анча ваҳт ўтиб қайтиб тушар эди. Оғир вазнли кўплаб курашчилардан камина эпчиллигим билан ажралиб турардим. Мен ҳар бора- да бошҳалардан устуи бўлишга, улар бажариши мушкул бўлган машқларни бажаришга ҳаракат қилар эдим. Шундай машҳлардан бири – учта отни ёнма-ён чоптириб бири- дан иккинчисига сакраб минишни машқ қилардим.
Отларимиз яйловда ўтлаб юрган кезлари уларни тақа- лаш зарурати йўқ эди. Миниш ёки юк ташиш мақсадида шаҳарга олиб келинганидан сўнг, шунга эҳтиёж туғиларди. Мен бу ишни бировнинг ёрдамисиз танҳо ўзим бажара олар- дим: отнинг туёғини оёқларим орасидан ўтказиб, бир қўлим билан тутиб турардим-да, бошқаси билан тақани ўрнашти- риб михлар эдим. Ҳолбуки шу борада тажрибаси бор ки- шилардан сўрасангиз, мен айтаётган юмуш осот эмаслиги- ни ва буни ҳар қандай киши ҳам бажара олмаслигини айтдим
Менинг севимли машғулотларимдан яна бири, катта тез- лик билан югуриб бораётган отюшг эгаридан тутиб гоҳ у- гоҳ бу томонига сакраб оёғимни ерга тегизар-тегизмас яна эгарга ўнгланиб олищцан иборат эди. Бу машғулот кейин- чалик жангларда ёвнингў1^ларига чап бериш учуй асқотди. Тўғри, бундай чоғлари отам ҳалок бўлар, аммо ўзим омон ва бешикаст ҳолар эдим.
Чавандозлиқдан тапщари сувда сузиш борасида ҳам ма- ҳорат касб этган эдим. Жайҳун дарёси Мовароуинаҳр бўйдаб оқиб ўтади. Баҳор кезлари у тўлиб-тошади, ўзанига сиғмай қолади. Бир соҳилдан иккинчисига сузиб ўтиш оғир- лашади, ҳатто оқим хавфли туе олади. Мен мана шундай вазиятда ҳам қарама-қарши соҳилга сузиб ўтардим. Бунинг учун эса сувга тушишим билан ўзимни оқим ихтиёрига топ- ширар эдим. У мени оҳим бўйлаб олиб кетаркан, аста-ее- кин нариги соҳилга яқинлашиш ҳаракатида бўлар эдим: бу ҳол токи соҳилга етмагунимча давом этарди. Турган гапки дарёни тўғри кесиб ўтсам, шубҳасиз ғарқ бўлишим тайин эди. Шунинг учун ҳам бу ўриНда ақл ва тадбир қўллаш