ТОП просматриваемых книг сайта:
СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Читать онлайн.Название СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-676-0
Автор произведения ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство Yangi asr avlodi
Ровийларнинг ривоятига кўра, тўртинчи осмонда етти юлдуз бор, қачонки бу етти юлдуз саратон ойида Жадий буржига кириб бир жойга тўпланса ва ўша вақтда фарзанд туўилса, унга то ўлгунича ҳеч қандай хавф-хатар йўқ, чунки шу вақтда Аллоҳи Таоло дунёни офарида қилган. Соҳиби тарихи Амир Темур Шарифи Яздий айтадики: «Уч фарзанд шу вақтларда туўилган. Биринчиси, ҳазрати Искандар, иккинчиси Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.), учинчиси ҳазрати Амир Темур Соҳибқирон».
Темур туўилгач Амири Жоку барлос унинг тарбиясига машўул бўлди.
Амир Темур олти ойлик бўлганда Соҳибқирон туўилгани барча иқлимларга овоза бўлди. Бир куни Туркия подшоси овга чиқди. Тоғда бир ўор кўринди. Ўша ўорга кириб кўрса, шу ўор ҳазрати Искандарнинг туўилган жойи экан. Ўша ўорда бир лавҳ бор экан. Унда: «Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) туўилганларидан 800 йил ўтгандан сўнг бир бола дунёга келади ва у етти иқлимни олади, Туркия подшоси ҳам унинг қўлига асир тушади. Бу лавҳ Арасту ҳакимнинг хатидур», – деб ёзилган экан.
Туркия подшосининг хизматида Абу Мафохир номли ҳаким бор эди. У: «Мен бу йил қуръа ташлаб билдимки, Мовароуннаҳр мамлакатида бир бола дунёга келади. Унинг лақабини Искандари соний дейдилар» – деди. Бу сўзни Рум подшоҳи эшитиб, Бухоро подшоҳи Баёни Қулихонга нома ёзиб, Абу Мафохир ҳакимни кўп туҳфа ва ҳадя билан жўнатди. Ўша болани топиб ўлдиришни унга тайинлади.
Чақмиз номли ҳаким бор эди. У ўз вилоятидан Баўдод шаҳрига борди. Баўдод мамлакатининг подшоҳи