ТОП просматриваемых книг сайта:
СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Читать онлайн.Название СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-676-0
Автор произведения ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство Yangi asr avlodi
– Ҳар биримиз биттадан савол берамиз, борди-ю, юртингиздаги олимлар саволларимизга жавоб бериша олсалар сизнинг фуқаролигингизни қабул қилиб, сизнинг хизматингизда бўламиз. Мабодо жавоб бериша олмаса, ўзларидан кўришсин, – дебди-да, олимларни катта майдонга йиўдиришни айтибди. Соҳибқирон юртидаги барча олимларни тўплашибди. Шунда меҳмонлар савол бера бошлабдилар. Бирови ўрнидан туриб, ерни доира шаклида чизибди ва олимларга қарабди. Ҳамма жим эмиш, саволга жавоб берувчи олим бўлмабди. Шу пайт меҳмон олим, жавоб бўлмади дегандай Темурга қарабди. Соҳибқирон ниҳоятда ўазабланиб, тишларини арслондай ўижирлатибди. Шу пайт олимлар орасидан бир йигитча ўртага чиқиб:
– Олампаноҳ, рухсат этсангиз, меҳмон саволига жавоб қилсам, – дебди. Амир Темур:
– Рухсат, жавоб бер, – дебди. Йигитча меҳмон олим чизган доирани қоқ иккига бўлиб, яримини ўз томонига қолганини меҳмон томонган имо-ишора қилибди-да, қўл қовуштириб жим тураверибди. Амир Темур меҳмон олимга қарабди, у:
– Жавоб тўғри, у енгди, – дебди. Иккинчи меҳмон олим ўрнидан туриб, қорнини силаб, кўкрагини кериб, икки қўлини ёнига осилтирибди-да, йигитчага қараб имо-ишора қилибди. Йигитча бир дона тухум олиб келишларини илтимос қилибди. Кейин тухумни олиб меҳмон олимга кўрсатибди-да бу ҳам қорнини силаб, юзларини буриштирибди, икки қўлини ёнига уриб, осмонга қараб парвоз қилгандай бўлиб, унга қараб, жим тураверибди. Меҳмон олим:
– Жавоб тўғри, у топди, мен енгилдим, – дебди.
Учинчи олим ўрнидан туриб, тўрт бармоўини юмиб, кўрсатгич бармоўини очиқ қолдирибди-да, йигитчага кўрсатибди. «Жавоб қил», – дегандай имо-ишора қилибди. Ёш йигитча Соҳибқирон билан турган олимларга тавозе қилибди-да, кўрсаткич ва ўрта бармоқларини найза қилиб меҳмон олимга таҳдид қилибди ва унга қараб жим тураверибди. Учинчи меҳмон олим:
– Жавоб тўғри, мени ютди, – дебди-да, Соҳибқиронга таъзим қилиб, бориб жойига ўлтирибди. Бу имо-ишора савол-жавоблардан ҳамма ҳайратга тушибди. Амир Темур имо-ишора орқали ўтган бу савол-жавобларнинг маъноларини очиқ билдиришларини буюрибди. Меҳмон олимларга қараб:
– Қани, айтинглар-чи, имо-ишора билан қандай саволлар бердингизлар-у, нега ҳали ҳеч кимга таниш бўлмаган ёш йигитчанинг жавобларига тўғри, биз енгилдик! – деб жавоб қилдинглар, – дебди. Меҳмон олимлардан биринчи савол бергани:
– Бу йигитча тенгги йўқ донишманд, олим экан. Менинг имо-ишора билан берган саволимга ниҳоятда чуқур, пухта жавоб берди. Мен ерни доира шаклида чизиб, имо-ишора асосида ернинг тарвуздай думалоқлигига ишонасизми деб сўрадим. Йигитчангиз: доирани қоқ ўртасидан иккига бўлиб менга қаради ва бу – ер думалоқликдан ташқари, унинг ярми қуруқлик, ярми суюқликдан иборат дегани эди, – дебди.
Амир Темур:
– Офарин! – деб юборибди. Иккинчи меҳмон олим ўрнидан туриб, – дебди:
– Мен йигитчангизга қорним, қўлларимни кўрсатиш билан ҳаётдаги мавжудот нимадан тарқалган, деб сўраган бўлдим, йигитчангиз бало экан,