Скачать книгу

овлар, маликалар иштирокидаги саҳналар тасвирланган.

      Амир Темур фикрига кўра, маҳобатли рангтасвир ўзида турли хил жанрл ар-портрет, батал, сарой ҳаёти, маълум вокеълик кабиларни тасвирлаши керак бўлган3. Унинг даврида асосий рассом устаяардан бири Пир Аҳмад Боғи Шимолий бўлиб, Боғи Шимол саройи деворий суратларини у яратган бўлиши ҳам мумкин. Ширин бека ого, Бибихоним, Туман ого мақбараларида ҳам пейзаж тасвирларидан колдиклар сақланиб қолган. Композицияси бўйича у вертикал панно килиб ишланган.

      Қўлёзма китоблардаги миниатюра тасвирлари деворий суратдан кейинги ўринда туради. Билимга, китобга меҳри баланд бўлган Амир Темур тинмай турли мамлакатлардан қўлёзма китобларни олиб келган, бой кутубхона ташкил этган. Али Яздийнинг берган маълумотларига Караганда4, Амир Темурнинг муҳим кунсткамера – ноёб буюмлар сақланадиган жойи бўлган. Унда Аржанг Монийнинг машҳур альбомидаги хақиқий оригинал суратлари бўлган.

      ХШ аср мўгуллар босқини даврида кўпгина рассомлар Моварауннаҳр ва Хуросондан Эроннинг жанубига қочиб кетганлар ва у ерда улар ўз ҳунарлари ва санъатларини давом эттирганлар. Марказлашган Темурийлар давлатида Самарканд, Ҳирот, Шероз, Бағдод мактаблари орасидаги алоқа мустаҳкамланди ва фаоллашди. Темурийлар даври Ўрта Осиёнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти, маданияти, илм-фани, адабиёти, санъати таракқиётида ўзига хос ўринга эга бўлди. Мир Али Табризий томонидан яратилган энг гўзал настаълиқ ёзуви етакчи ўринни эгаллаб, бу ёзувни пухта эгаллаган Жа’йфар ва Азҳар Бойсунқурий, Абдураҳим Хоразмий, Машҳадий,

      Ҳеравий каби хаттотлар, Устод Абдулхай, Мансур, Ғиёсиддин Наққош, Пир Аҳмад Боғишимолий, Мирак Нақкош, Щоҳ Музаффар, Қосим Али Чеҳракушо, Ёрий Музаҳҳиб, Жамолиддин Юсуф каби миниатюрачилар ўз соҳаларида устод санъаткорлар бўлиб, Самарканд ва Ҳирот мактабларининг шуҳратини дунёга танитганлар’.

      Китобат санъати – хаттотлик, лаввоҳлик, жадвалкашлик, музахқиблик, муқовасозлик ва рассомчилик ҳам ўзининг юксак тараққиёт даражасига кўтарилди. Иброҳим Султон Шерозда очган рассомлик устахонасида Бағдод ва Табриз рассомлари ишлаши натижасида, шероз мактаби XIV аср охирида табриз-багдод мактабларининг таъсирини ифода эта бошлади. Шерозда Бойсунгурнинг Ҳирот мактаби учун ишланган “Шеършт антологияси” (ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши асарлар тўплами)да багдод услуби, шероз анъанавий мактаб қўлланмалари иштирок этган. Амир Темур даври миниатюристларнинг шаклланишидаги кучли мактаб бу Самарқандда бўлган. XV аср қўлёзмаларида қисман кўп фигурали портрет-картиналар сакланган. Улар илк самарқанд миниатюраларининг оригиналларидан нусхалар бўлган. Уларда шунингдек, Амир Темур тасвирини ҳам учратиш мумкин. Асарда Темур табиат қўйнида, байрамда ва бир қанча вариантларда тасвирланган. XV аср бошида Самарқандда ишланган миниатюралар батал жанрида бўлиб, “Шаҳар девори ёнидаги жанг”, “Тогда™ Шоҳ ови” шулар жумласидандир. “Жанг” манзараси темурийларга хос (Истанбул, Иилдиз кутубхонаси). Унда

Скачать книгу