ТОП просматриваемых книг сайта:
СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Читать онлайн.Название СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-676-0
Автор произведения ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство Yangi asr avlodi
АМИР ТЕМУР ДАВРИДА МЕМОРЧИЛИК
Амир Темур ҳақидаги ўта муҳим манбалардан бири – унинг давридаги меъморий обидалардир. Уларни, маълум маънода, Соҳибқирон иштирокида гиштлар ва тошларда “битилган китоблар”, дейиш мумкин. Ҳашаматли меъморий лойиҳалар Темур учун янга империяни вужудга келтиришдек буюк ишнинг бир қисми эди. Бу фикрни Соҳибқироннинг: “Кимки бизнинг қудратимизга шубҳа қилса, биз барпо этган иморатларга назар солсин”, деган сўзлари ҳам тасдиклайди.
Амир Темур XIV асрнинг 70-йилларида ҳокимият тепасига келиб, Кеш шаҳрини давлатнинг иккинчи пойтахти қилди. Бу шаҳар мустаҳкам қалъага айлантирилди ва унда ҳукмдорлар уруғининг оилавий хилхонаси – Дорус-саодат мажмуи бунёд этилди. Мажмуа қурилишининг йигирма йил давом этиши Соҳибқиронга унинг барча жиҳатлариии пухта ўйлаб кўриш имкониин берди. Мажмуа таркибига бир Мадраса ҳам кирган. Клавихонинг гувоҳлик беришича, ХV аср бошларида бу ерда Амир Темур мақбарасининг қурилиши ҳам олиб борилган.
Бугунги кунда мажмуадан фақат Хазрати Имом мақбарасигана қолган. Археологик қидирувлар жараёнида оқ мармардан ясалган кўркам сағана ва тош тобут топилди. Қазувлар натижасида Ҳазрати Имом мақбарасига симметрик тарзда қурилган иккинчи иншоот бўлганлиги ҳам аникданди. Ушбу иншоотлар ҳашаматли пештоқнинг катта гулустуни ичида қурилган бўлиб, унинг марказий қисмида сағанали хон мақбараси жойлашган.
Бундай кенг кўламли ёдгорликнинг қурилиши Темурий хонлар оичасига юксак ҳурмат-эҳтиром билдирилишидан далолат беради. Турбатларнинг қелажакдаги муқаддаслик аҳамиятини яхши ҳис этган Соҳибқирон яқинлари ҳаётлик даврларидаёк Дорус-саодатдан жой сотиб олишга ҳаракат қилганлар. Хон уруғига мансуб кишилар жасадпарининг руҳий кучга эга эканлиги ҳақидаги тасаввурлар Кешда Муҳаммад Тарагайнинг, Соҳибқирон набираси Муҳаммад Султон ўғиллари Мироншоҳ ва Шоҳрухларнинг қайта дафн этилишида ҳам кузатилади.
Марҳумларнинг руҳлари “олгонлар” сифатида сулолага ҳомийлик қилишлари учун уларни “тўғри” дафн қилиш муҳим ҳисобланган кўринади. Амир Темур “абадият уйи” гоясида ҳукмрон сулола ва ислом авлиёларининг маънавий иттифоқини мужассамлаштирди.
Амир Темур вафотидан кейин Самарқандца ҳокимиятни унинг набираси Халил Султон қўлга киритди. Буюк бобосининг қабрига ҳомийлик қилиш унга ворислик учун қўшимча асос бўлиб хизмат этади, деб ҳисоблаган янги ҳукмдор Соҳибқирон жасадини Кешга жўнатмасдан Самарқандда дафн эттирди.
Амир Темур XIV асрнинг 70-йилларида