ТОП просматриваемых книг сайта:
Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Читать онлайн.Название Қатл куни
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Издательство Yangi asr avlodi
Маҳмуд соатига қаради, икки-уч минут кам ўн эди. Эрина-эрина туриб телевизорни қўйди. Бу рангли телевизордан қишлоқда атиги уч кишида бор эди, бири раисда, иккинчиси қишлоқ шўросининг котибида – қурмаўур ёшгина қиз эди, солланиб юришлари одамнинг жонини оларди – яна бири эса Маҳмудда. Боку узоқ бўлгани учун ранглар у қадар тиниқ кўринмас, гоҳ сариғи кўпайиб кетар, гоҳ қизили камайиб қоларди. Шунинг учун ҳам жамоат қизиқарли рангли кўрсатувлар берилганда телевизорни Тбилисига улаб қўярди. Маҳмуд ҳам, бирон зарур иши чиқиб қолмаса, ҳар оқшом “Время”ни кўрарди. “Время”ни Боку ҳам кўрсатарди, Тбилиси ҳам. Маҳмуд овора бўлиб юрмаслик учун бир йўла Тбилисини улаб қўйди. Диктор экранда пайдо бўлиши билан Маҳмуд баланд овозда деди: “Қурмағур яна қизил кўйлак кийиб олибди-да, а, офарин, бўйингдан аканг айлансин, офатижон!” Қони жумбушга келганда, кайфи баланд бўлганда унинг уйда баланд-баланд гапирадиган одати бор эди. Бўйдоқликнинг шу жиҳати яхши, уйда ўтир, телевизор қўй, истасанг шикаста ўқи, истасанг девоналар каби ўз-ўзинг билан бақириб гаплаш, кимнинг нима иши бор! бирон-бир мўмин бандаси, ҳой Маҳмуд, нега ҳадингдан ошяпсан, демайди. Маҳмуд кўрсатувларни ўн-ўн беш минут диққат билан томоша қилди, Магнитогорск металлурглари қанақадир “почин”га қўшилиб, планни бир юз нечадир фоиз қилиб бажарганликларини билиб олди. Сўнг кўрсатувларнинг давомини кўрар экан, “пончин” нима эканини, озарбойжонча маъносини роса ўйлади, аммо топа олмади. Эртага мактабнинг рус тили ўқитувчисидан сўрайман, дея кўнглига тугиб қўйди. “Время” халқаро воқеаоарни бера бошлаганда тағин бир стакан баржомни даст кўтариб бўшатди, унинг диққати бутунлай бўлинди. Яна дунёнинг ҳар ерида отишма. Кўпинча занжиларни, арабларни кўрсатишарди. Ҳар қайсинисининг қўлида автомат. Маҳмуд яна ўзини тута олмай бор овозда деди: “Тавба, бу хумпарлар бундай зўр автоматларни қаердан топишади, ажабо, бу Америка дегани қанақанги айёр ҳукумат, нақадар кўп қурол-яроғи бор? Падарига лаънат бунақа замоннинг!..” “Время”нинг охирларида Будапештда бўлиб ўтган халқаро мода фествали кўрсатилди. Зўр-зўр маникенчи қизлар экранда пайдо бўлганида Маҳмуд жилмайиб ҳуштак чалган кўйи “Аршин мололон” дан бир қўшиқни рус тилида айта бошлади: “Ахты, моя дорогая, ах ты моя золотая!”. Сўнг шу куйни бошқа сўзларга алмаштириб куйлай бошлади: “Григор арман, уйнинг куйсин, Григор арман, уйинг