ТОП просматриваемых книг сайта:
Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Читать онлайн.Название Қатл куни
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Издательство Yangi asr avlodi
– Уйдамисан!… Мен ҳам… Яхши… Завтра как всегда Хорошмок?
Хотинимга неча марталаб, уни йўлатма, устомонлик билан бу уйга қадам босмайдиган қил, деганман. Чунки ишончли жойлардан олган маълумотимга қараганда, бу уч болали онанинг ёшгина, мўйловдор хуштори бўлиб, қайдадир ёғлироқ ерда ишлар экан. Қўшнимиз, Ҳирдабону, бизникига келганда ҳам ўша ўйнашининг уйдами ёки йўқлигини билиш учун, ҳам эртага қаерда ва қачон учрашишларини келишиб олиш учун қўнғироқ қилади. “Хорошмок” дегани ҳам, аёнки,
“хорошо” дегани, қисқаси, Хирдаабону бу сўзга “мок” қўшиш билан ўзича бир нав ҳазил қилган бўлади. Гўё ҳеч кимнинг ҳеч нарсадан хабари йўқ. Қинғир ишнинг қирқ йилда ҳам қийиғи чиқади, деб ўйламайди. Айтмоқчи, бу мақол ҳам Абулқосимнинг китобида бўлса керак. Йўқ, бу гап унда йўқ… Хотинимга эса тушуна олмайман. Ҳар гал Хирдабону чиқиб кетгандан сўнг мен асабийликдан ўзимни қўйгани жой тополмай қолганимда, хотиним: “Ҳой одам сенга нима! Қўнғироқ қилган мен эмас-ку ахир!” дерди… Сўнг дарҳол гапни бошқа ёққа бурарди (қойилман хотинларнинг гапни фавқулодда устомонлик билан буриб юбориш қобилятларига): уйда пишлоқ тугаб қолди, эртага болалар мактабга борса, нима бериб юборишимни ҳам билмайман. Болалигимда менинг ҳам мактабда пончик еганларим ёдимда тушарди. Болалардан бирини чақириб сўрардим: “Менга қара, мактабларингизда буфет борми?” “Бор”. “Хўш, ундапончик сотишмайдими?” “Пончик нима?” “Вой! Хамирдан юмалоқлаб қилинади-ку, ичида мураббоси ҳам бор. Сотишмайдими?” “Йўқ”. Шунда маориф мудиридан тортиб мактаб директоригача бирма-бир барчасининг етти пуштини “шод” қилиб чиқардим… Ниҳоят, болалар ухлагач, хотин билан иккимиз ошхонага чиқиб, янги дамланган чойдан ича-ича майда-чуйдалардан лақиллашар, мактабда пончик еган кунларимизни эслаб ўтирардик.
Эвоҳ, яна менга ўз оёқларим билан торгина ошхонамга юриб бориш насиб қилармикин?
Бу тор тор-танг хобхонада дори-дармон ҳидиддан бемор у ёқда турсин, соғлом кишининг ҳам боши айланиб кетарди. Одам ҳам икки ой кўрпа-тўшак қилиб ётадими? Нега ётмас экан, ҳатто ўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Шунақа экан фалакниниг ишлари. Бундан атиги ўн кун аввал бу лаънати ҳидни ҳайдаш учун деразанинг кичик дарчасини очиш кифоя эди. Бергман таътаилдан қайтиб келгач, бу дарча ҳам гуё бир умрга бекитиб қўйилди. У келиб уйдагиларга “шамоллатиб қўйманг” дейиш билан