ТОП просматриваемых книг сайта:
Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Читать онлайн.Название Қатл куни
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Издательство Yangi asr avlodi
Фалон домлани кўргани келадиган бундай меҳмонлар оз эмасди. Хусусан, авваллари. Аммо гап шундаки, беморнинг кўнглига яқин дўстлари, танишлари сўнгги пайтларда камнамо бўлиб қолган эдилар. Кейинги пайтларда телефон қўнғироқлари ҳам камайиб қолган, эндиликда бемор нариги хонада хотинининг кўнгил сўраб телефон қилувчиларга миннатдорчилик билдирган овозини аҳён-аҳёнда бир эшитиб қоларди. Сабаби маълум бўлмаган ғалати аҳвол рўй берган эди: дўстлари тамаки тутуни каби аста-секин тарқаб кетмоқда эдилар. У ана шундан гина қилиб қолганида, хотини: “ҳар бир кишининг ўз ташвиши, минг бир дарди бор, ҳамиша келишига фурсат топаврмайди, қолаверса, сен унақанги жиддий ётганинг йўқ-ку оломон бу ерга оқиб келаверса”, дерди…
Бу замонда жиддий касаллик деб нимани айтадилар ўзи?.. Албатта, биринчи навбатда ракни, ундан кейин инфаркт. Ҳали мен вабо, ўлатларни айтмаяпман. Бу касаллиакларининг башариятга таҳдиди ҳали олдинда. Аммо касалликлар рўйхатида асосий ўринлардан бирини эгаллайдиган яна бир хасталик бор. Қисқаси унинг тиббий номини ҳали ҳеч ким кашф этгини йўқ. Ҳар бир бемор бу касалликни фақат энг яқин маҳрамига айта олади, айтганда ҳам пичирлаб айтади. Баланроқ айтсанг, мияси деб, жиннихонага элтиб қўйишлари ҳеч гап эмас. Бу касалликка чалинганда жуда эҳтиёткор бўлишинг, ўзингни душман ичида иш олиб бораётган жосус каби тутишинг лозим. Бу хасталикнинг номи марҳумларни тушда кўришдир. Умр поёнига етиб қолганида, қўққисидан ажал эшиги очилганда одамзот ана шу касалликка чалинади. Ҳар кеча азизлардан бири тушларингга кира бошлайди. Тушингга бувинг киради: бошида ҳамишаги қора