Скачать книгу

таваллуд тўйлари Самарқандда юқори мартабада ўтди. Кечки поездда Тошкентга қайтдик. Осимий домла билан тун бўйи суҳбатлашдик. У кишининг билимлари мисли денгиз экан, озгинагина баҳраманд бўлишга улгурдим. Ўзбек тилига Давлат тили мартабаси берилиши ҳақидаги қонун ҳақида гапира туриб, тожик ва ўзбек тилшуносларининг илмий ҳамкорликлари ҳақида яхши фикрлар айтдилар.

      Афсуски, бу фикрлар амалга ошмади. Совет Иттифоқи парчалангач, тарихшунос, тилшунос, адабиётшунос олимлар, ёзувчилар орасидаги илмий-ижодий алоқалар яқинлашиш ўрнига анча узоқлашди. Ҳар икки миллатнинг янги авлоди бу камчиликка ҳам барҳам беришни зиммаларига олмоқликлари зарур.

      Бу борада бизга ибрат бўларли икки ижодкорни ёдга олиб ўтсам савоб бўлар.

      Бирлари – Тўхтасин Жалолов. “Ўзбек шоиралари” рисолалари билан машҳур эдилар. Ойбек домла ҳам бу рисолага юқори баҳо бериб эдилар. Тўхтасин ака Сталин даври жабрини ҳам кўрганлар. Лекин бу ҳақда сира гапирмасдилар. Тўхтасин аканинг қамоқда орттирган дўстлари билан 1993 йили суҳбатлашиб қолиб, қаҳрамонликлари ҳақида ажиб воқеани эшитдим: қамоқхоналарнинг ўзига яраша ёзилмаган қонуни бўлади. Ички тартибни милиция ходимлари эмас, ашаддий жиноятчилар бошқарадилар. Қамоқхона маъмурияти сиёсий маҳкумларни итоатда ушлаб туриш учун уларга қарши каллакесарлар тўдасини қўйган. Сиёсий маҳкумларнинг аксари зиёлилар, муштлашиб, ўзини ҳимоя қилишга ожиз, пашшага ҳам зарар келтирмайдиган кишилар бўлишган. Бундан фойдаланган рецедевистлар уларни истаганларича хорлайверишган. Тўхтасин ака ҳам аввалига бу хорликларга чидаганлар. Кунларнинг бирида барчага зулм қилувчи хирсдай маҳкумнинг бошсиз танаси топилган. Сиёсий маҳкумлар буни Тўхтасин аканинг иши деб билиб, унга ҳурмат билдирганлар. Рецедевистлар ҳам Тўхтасин акадан гумонсираганлар, лекин бақувват бу одамга бас келишдан чўчиб қолганлар. Шу тарзда Тўхтасин ака сиёсий маҳкумларни хорланишдан қутқариб қолган, лекин бирон марта қилган ишларини тилга олмаган, миннат қилмаган эканлар. Газетада ишлаганимда Тўхтасин ака билан деярли ҳар куни кўришардик. У киши бирон идорада хизмат қилмасалар ҳам, барча каби соат 9 да келиб, чойхонадан жой олардилар. Укишига кўпинча шоир Толиб Йўлдош ҳамсуҳбат бўлардилар. Биз уларнинг суҳбатларини тинглаб ҳузурланардик. Мен Тўхтасин аканинг тожик эканликларини билмаган эдим. Бир куни суҳбат пайтида: “Мени тожик олими, деб гапиришади. Мен бу сифатга қаршиман, чунки мен ўзбек халқининг тожик фарзандиман”, – дедилар. Кейинроқ ёзувчиларнинг қайсидир анжуманида буни катта минбарда туриб, фахр билан айтдилар.

      Шоир Жонибек Қувноқни кўпчилик билмаслиги мумкин. Чунки у киши ғоят камсуқум ва камтарин эдилар. Жонибек ака шайтонга бўйин бермаган покиза инсон, ҳилм бобида бошқаларга ўрнак эдилар. Намоз ўқиганларми ё йўқми, билмайман, лекин мусулмон одоби у кишида мужассам эди. Ўзлари тожик газетасида ишлардилар. Ўзбек шоирларининг сара шеърларини тожик тилига таржима қилардилар. Тўсатдан вафот этганларида маълум бўлдики, биронта поликлиникага аъзо эмас

Скачать книгу