ТОП просматриваемых книг сайта:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-373-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
– Қўшниларим сизга юқори унвон беришибди, – дедилар Ўктем оға. Кейин кулиб давом этдилар: – Кечаси ташқарига чиқмай уйда қолганингиз учун сиз “Чоржўй қаҳрамони” унвонига сазовор бўлибсиз.
– Афсус, олимлар зилзилани олдиндан айтиб беришмайди-да. Кейинги зилзила қачон юз беришини билганимда Ашхободга бориб ётиб, бира тўла “Туркманистон қаҳрамони” бўлардим…
Тошкент зилзиласида Ядро институти портлади, деб ваҳима қилишган эди. Газли зилзиласи тарихини кейинроқ билдим. Пармаловчилар кон тубига етганларида бехос ёнғин бошланибди. Ёнғинни ўчириш учун турли тадбирларни қўллашибди, фойда бермабди. Охири, қарийб икки чақирим чуқурликда “кучли бомба портлатилса, газ йўлининг “оғзи” беркилади”, деган қарорга келишибди. Қиялатиб лаҳим ковлаб, ўша чуқурликда атом бомбасини портлатишган экан. Ўша йиллари СССР билан АҚШнинг ядро синовларини тўхтатиш ҳақидаги битимлари бор эди. АҚШдаги асбоблар ер силкинганлигини, унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб, СССРга норозилик билдирганлар (Авваллари ядро синовлари ўтқазиладиган жойни аниқлаш учун жосуслар юборишарди. Фан шу даражада тараққий этди-ки, Майлисойга ўрнатилган асбоблар Невадо штатидаги кичик портлашни ҳам аниқлаб беради. Бу ҳақда “Мурдалар гапирмайдилар” қиссасида ёзган эдим). Битимга хилоф иш қилинмаганини исбот этиш учун АҚШ мутахассисларини Газлига олиб келганлар. Бу воқеа Совет даврида махфий саналарди, энди махфийлиги қолмагандир.
Тошкент зилзиласига қайтсак, Худога шукур, Ашхободдаги каби вайроналик бўлмади. Биронта ҳам уй қуламади. Одамни босиб қолмади. Ваҳима тўфони Москвага ҳам етиб борган, шекилли, давлатнинг икки раҳбари Леонид Брежнев ва Алексей Косигин Тошкентга учиб келишди. Ўша кунлариёқ Тошкентга ёрдам бериш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди. Барча жумҳуриятларга жой ажратиб берилди. Қурувчилар, қурилиш ашёлари Тошкентга селдай ёғилиб кела бошлади.
Ботир акамнинг илмий ишлари биноларнинг зилзилага бардошлигига доир эди. Бинолар қуламаган бўлса-да, ёрилган жойлари кўп эди. Зарба иморатнинг қайси қисмига зўр беришини ўрганиш учун кун бўйи шаҳар кездилар. Бу ишга мени ҳам жалб этдилар. Биноларнинг ёрилган жойларини фотосуратга олдик. Ҳар куни бирга юришга вақтим йўқ эди. Суратга олишни ўргатиб қўйдим. Бу ишлари яхши самара берди. Ўша йилиёқ “Қураётган уйингиз зилзилага бардошлими?” деб номланган илмий-оммабоп китобчани эълон қилдилар. Китоб рус тилида ҳам нашр этилди. Оиламизда Ботир акам ва мен китоб нашр қилдирамиз. Қайси биримизники кўпроқ, билмайман, санашмаганмиз. Акамнинг китоблари илмий мавзуда бўлгани учун, асосан, илмий доиралар билади. Талабалар эса дарсликлар орқали танишади. Мазкур баёнга тегишли маслаҳат олгани борсам, ёзув столлари устида компьютерда терилган саҳифалар турибди. “Янги китобим”, – дедилар. “Яқинда саксон йиллик таваллуд тўйларини нишонлаган профессор янги китоб ёзган эканлар, ҳали етмишга кирмаган “йигитча”нинг ижоддан тўхташига анча эрта экан”, деб кўнглимдан ўтказдим, акамнинг йўлларини беришни Аллоҳ таборак ва таолодан