Аннотация

Ҳобил ва Қобил можаросидан буён шу иллат одамзотнинг қонида оқиб келмоқда: бойлик васвасаси, нафс қутқуси кимларни не кўйларга солмади дейсиз. Тоҳир Малик ўзига хос ижодкор. Киши қалбини иймон нури-ла ёритиш унинг асл матлаби. Одобни одобсиздан ўрган деган ақидага таяниб яратилган ушбу асар сиз учун ҳақиқатда ажойиб совға бўлишига ишонамиз. Китоб барча ёшдаги ўқувчилар учун мўлжалланган.

Аннотация

Ҳаёт қайиғи” – ёзувчининг таржимаи ҳолидан иборат эмас. Балки адибнинг узоқ йиллар давомида ҳаёт ва мамотдан олган маънолари, дунёқарашларининг таҳлили ва хулосаларининг баёнидир. Шунингдек, ҳаётда учраган воқеаларнинг бадиий асарга кўчиши ҳақида ҳам сўз боради. Таъбир жоиз бўлса, бу китоб моҳиятан кенг ўқувчилар оммаси севиб ўқиган “Одамийлик мулки”нинг мантиқий давомидир.

Аннотация

“Ҳаёт қайиғи” асарининг биринчи китобида ёзувчининг болалик ва ўсмирлик йилларидаги ҳаёти, йигитлик даврида дуч келган воқеалар баёни билан танишган эдингиз. “Сароб” деб номланган иккинчи китобда ёзувчининг адабиёт майдонига кириб келгандан кейинги саргузаштлари ва айрим асарларнинг яратилиш тарихи ҳикоя қилинади.

Аннотация

“Ҳаёт қайиғи” асарининг биринчи китобида ёзувчининг болалик ва ўсмирлик йилларидаги ҳаёти, йигитлик даврида дуч келган воқеалар баёни билан танишган эдингиз. “Сароб” деб номланган иккинчи китобда ёзувчининг адабиёт майдонига кириб келгандан кейинги саргузаштлари ва айрим асарларнинг яратилиш тарихи ҳикоя қилинган. Ушбу “Пиллапоя” номли учинчи китобда эса ёзувчи илм ва ижод аҳли дунёсидаги баъзи бир қарама-қаршиликлар ва ҳаёт синовларини қаламга олган.

Аннотация

“Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи” асарининг биринчи китобида ёзувчининг болалик ва ўсмирлик йилларидаги ҳаёти, йигитлик авонида дуч келган воқеалар баёни билан танишган эдингиз. “Сароб” деб номланган иккинчи китобда ёзувчининг адабиёт майдонига кириб келгандан кейинги саргузаштлари ва айрим асарларнинг яратилиш тарихи ҳикоя қилинади.

Аннотация

“Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи” – ёзувчининг таржимаи ҳолидан иборат эмас. Балки адибнинг узоқ йиллар давомида ҳаёт ва мамотдан олган маънолари, дунёқарашларининг таҳлили ва хулосаларининг баёнидир. Шунингдек, ҳаётда учраган воқеаларнинг бадиий асарга кўчиши ҳақида ҳам сўз боради. Таъбир жоиз бўлса, бу китоб моҳиятан кенг ўқувчилар оммаси севиб ўқиган “Одамийлик мулки”нинг мантиқий давомидир.

Аннотация

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг бу китоби аввалги маърифий асарларидан фарқ қилади. Олдинги китобларда ёзувчи оила муаммоларига доир масалаларни ўрганиб, ўтмиш ҳикматлари асосида таҳлил этиб, хулоса чи қаришга интилган бўлса, бу сафар барча масалаларга аввал қайноталарнинг, сўнг қайноналарнинг, кейин келинпошшаларнинг ва куёвтўраларнинг эъти борларини тортади ва хулоса чиқариш масъулиятини улар зиммасига юклай ди. Шу билан бирга китобнинг иккинчи қисмида севги ва оила мавзуида нодир асарлардан намуналар ҳавола этилади.