Скачать книгу

кўрарсиз.

      Мазкур сатрларни ўқигач, айримларда менинг “миллатчилик” иллатим ошиб-тошиб кетганга ўхшаб туюлиши мумкин. Йўқ, мени тўғри тушунинг. Менинг ҳеч қайси миллатга нисбатан ғаразим йўқ. Аввалроқ айтганимдай, миллатидан, динидан қатъи назар, ҳар бир кишини Одам ато билан Момо Ҳаввонинг фарзанди сифатида, яъни ўз биродарим сифатида кўраман. Мен руслар ёки украинлар билан жон қўшни бўлиб яшашга қарши эмасман, мен советлар юритган миллий сиёсатга қаршиман.

      Донишманддан сўрадилар: “Қайси одам, қайси миллат афзал?” Донишманд икки кафтига тупроқ олиб: “Қайси кафтимдаги тупроқ афзал?” –деб сўради. Кейин кафтларидаги тупроқни бир-бирига аралаштириб дедики: “Икки ҳовучимдаги тупроқнинг бир-биридан фарқи бўлмагани каби, ҳамма халқ, ҳамма миллат бир-бирига биродардирлар”. Ўз миллатини севиш, ардоқлаш, керак бўлса жонфидо қилиш иллат эмас, балки ўзга миллатни пастга уриш, хорлашга интилиш иллатдир. Ўтган жамиятда шу нуқтада катта хатоликларга йўл қўйилди. Ўз миллатини севганларнинг “халқ душмани” деган туҳмат билан қамалганлари, отилганларини, баёнимда такрор бўлса ҳам, яна ёдга оламан.

      Шукурки, бугунги милий сиёсат бутунлай бошқача, таъбир жоиз бўлса, бу сиёсат “тириклик суви” билан суғорилган. Бугунги миллий сиёсат йўналишида хизмат қилиш ҳар бир ўзбекистонликнинг бурчи. Муҳтарам президентимизнинг “Шу азиз Ватан барчамизники!” деган ҳаётбахш шиори ҳар биримизнинг қалбимизга кўчиши керак.

      Менинг миллий масалага муносабатимни тўғри тушунишингиз учун айрим воқеаларни эсламоқчиман.

      1980 йили Москвада фантаст ёзувчиларнинг анжумани бўлди. Камина СССР Ёзувчилар союзи ҳузуридаги Фантастика кенгашининг аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасидаги кенгашнинг раиси сифатида иштирок этдим ва мунозараларда сўзга чиқдим. Москвалик айрим адиблар осиёлик адиблар ижодини очиқчасига менсимас эдилар. Шуларга ибрат бўлсин, деб мен “Фантастиканинг ватани – Шарқ” мавзуида сўзладим (Бу ҳақда кейинроқ батафсил фикр юритаман, инша Аллоҳ). Мисол тариқасида Ибн Сино, Форобий, Навоий асарларини тилга олдим. Анжуманда қозоғистонлик адиб ва олим Абдулҳамид Марҳабоев ҳам иштирок этаётган эдилар. Акамиз эрталабдан ширакайф бўлиб олган эканлар, мажлис хонасига бир кириб, бир чиқиб турдилар. Кечки пайт москвалик адиб дўстимиз Юрий Медведевнинг таклифи билан кичик давра қурдик. Эрталаб ширакайф бўлган акамиз, кечга келиб анча “етилган” эдилар. Уч-тўрт қадаҳ сўзидан кейин каминага ола қараб: “Сен боя нега Форобийни ўзбек дединг?” – деб қолдилар. Мақсадни дарров тушундим. Қўшни ва қариндош миллат зиёлилари орасида ярамас иллат тарқалган эди. Ўтмиш алломаларини ўзларича “бўлишиб олиб”, “бу ўзбек”, “бу қозоқ”, “бу тожик”, “бу туркман”, деган киши билмас даҳанаки жанглар мавжуд эди. Форобийни қозоқ ва ўзбек зиёлилари талашардилар. Шу нуқтаи назардан қараганда, Форобий номини ўзбек ёзувчисининг тилга олиши қозоқ адибига ёқмабди. Ҳолбуки, мен “ўзбек” эмас, “шарқ алломалари”

Скачать книгу