Скачать книгу

ўзбек аёлларидан устун эдилар. Дадажоним, аяжоним вафот этган кунлари жиянлардан олдин шу келин – Валя опа етиб келган эдилар. Фаррух акамизнинг яна бир рус хотинлари борлигини вафот этган кунлари билганмиз. Лоланинг исми ўзбекча бўлгани билан рус қизи бўлиб тарбия топди, рус йигити билан турмуш қуриб, сўнг рус аёлларига хос феъли туфайли тезгина ажрашди. Ҳозир Россияда яшайди. Алишер ҳам рус йигити эди. Оила қурмади, гиёҳвандларга аралашиб, умрини хазон қилди. Уни Белгород шаҳрига дафн этишибди. Фаррух акамизнинг ҳаётдаги илдизлари шу тарзда қуриди.

      Не аламки, кичик ўғиллари Ҳасан ака ҳам Ленинградда ўқиётганларида рус қизига уйланиб олибдилар. Тоғам буни иснод деб қабул қилиб алам чекмадилар. Йўқ, бу иснод эмасди. Тоғамни “зурриётим қирқилиб адо бўлади, номим ўчади”, деган ташвиш қийнарди. Ҳартугул, Ҳасан акамиз биринчи оилалари билан кўп яшамай, ажрашдилар. Ўшлик қариндошимизнинг қизларига уйландилар. Набиралари Омонуллоҳ туғилганида тоғамнинг “энди номим ўчмайди, илдизим қуримайди”, деб қувонганларини кўрсангиз эди!

      Рим султони Юлий Цезарнинг “Майдалаб бўлиб ташлагин-да, истаганингча ҳукмингни юргизавер”, деган фалсафасини большевик султонлари тўла-тўкис амалга оширдилар. Яқин ўтмишимизда “Ленинча миллий сиёсат” кўкларга кўтариб мақталарди. Аслида эса Сталинча миллий сиёсат қарор топган эди. Ленин 1924 йилнинг январь ойида вафот этган, миллий чегараланиш эса, октябрь ойида ўтказилди. Ленин миллатга қараб эмас, ҳудудга қараб чегаралаш тарафдори эди. Масалан, Қофқазда уч жумҳурият эмас, битта “Қофқаз” жумҳурияти, Марказий Осиёда эса “Туркистон” жумҳурияти бўлишини истаган. Сталин эса майдалаб ташлаган. Унинг сиёсати ҳозиргача жондош-қондош, жигар бўлган халқларни айириб турибди. Бир неча чақирим қуруқ ер ёки йўл учун ғалвалар тинмаяпти. Мана шу келишмовчилик Россия учун ғоят фойдали ҳисобланади. Эҳтимол, 1924 йилда тарихнинг бу томонга оғишини ҳам ҳисобга олиб, шундай қилишгандир.

* * *

      Ёшларимиз тарихни яхши билмасалар керак, деган ўйда асосий муддаога сал узоқроқдан яқинлашишга тўғри келди. Яна Тошкент зилзиласига қайтсам, “улуғ оғаларимиз”нинг қурилиш баҳонасида ёпирилиб келиши “ассимиляция” миллий сиёсатининг амалга ошишини тезлаштиришдан иборат эди. Агар бу мақсад бўлмаса, рус ёки украин, ёки белоруснинг бошкентга кўчиб келиши фожиали ҳолат эмас. Дунёга назар ташласак, турли мамлакатларда ўзбекларнинг яшаётганини кузатамиз. Ёки Германияда туркларнинг, Англияда ҳиндларнинг кўп миқдорда яшаши ҳозир ажабланарли ёки ташвишли ҳол саналмайди. Чунки Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган ўзбеклар арабларнинг, Германиядаги турклар немисларнинг қонунларини, тарихи, маданияти, тилини ҳурмат қилиб яшайдилар. Европада яшаётган осиёликлар бу халқларни, масалан, олмонларни, фарангиларни… едирилиб йўқ бўлиб кетишига таҳдид солмайдилар. Аксинча, йиллар оша ўзлари уларга сингиб йўқ бўлиб кетадилар.

      1966 йилда кўчиб келган меҳмонларимиз ҳам

Скачать книгу