ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 1
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-9-3
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
– Ассалом, отажон! – Роҳила отасининг терчил ёноқларидан қайта-қайта ўпди. – Сизга шу зарилми, ота? Қариган чоғда оёғизни узатииб ётмайсизми?
– Молга ким қарайди? Шу инаг бор эканки, ризқ-насиба ўтиб турибди.
– Карамгул нима қилопти? – Роҳила танбеҳ эшитишдан ҳадиксираганча эгилиб, пастдаги ўтни кўтарди. – Буни нима қилай, ота, инакка берайми?
– Ҳа, охурига ташла, ерга тушмасин.
– Хўп. Келин кўринмаёпти, бирор ёққа кетганми?
– Ўт топиш қийин. Ўт қидириб, тутзорга кетувди.
Роҳила ўтни айвонга олиб бориб, тўсиқ ёғочни пастга туширди-да, қўлидагини охурга секин ташлади. Сигир унга талпиниб, ўтнинг бир қисмини тишлаб, ўзига тортди. Роҳила уй ҳайвонларидан қўрқмас, уларга айрича меҳр билан қарар эди. Катта оиланинг тўнғич қизи бўлгани боис ҳам эсини таниганидан буён рўзғор ишларини у унақа, бу бунақа, униси оқ, буниси қора деб ўтирмас, мол ҳам боқар, сигир ҳам соғар, молларга ем – “торт” ҳам тайёрлаб бераверарди. Лекин туман марказида эри билан яшай бошлаганидан кейин бу ишлардан мосуво бўлди. Торгина ҳовлида мол боқишнинг иложи йўқ, сут-қатиқни ҳам сотиб олишади. Қайнатасиникига ёки ўз ҳовлисига йўли тушганда қараб ўтирмасдан ҳар қанақа ишларни бажариб кетаверади. Ҳозир ҳам сигирнинг ўтни тортқилашидан оғринмади, Карамгул каби қарғанмади, балки, қўли бўшагач, сигирнинг сағрисини бир неча бор сийпалаб қўйди-да, ортига қайтди.
– Рауф, бачаларинг яхшими, қизим? – ҳол сўради отаси ҳовлидаги чорпояга ўтирганларидан сўнг.
– Сизга салом айтиб юбордилар. Куёвиз тайинладила: ўзизни кўп уринтирмай, йиғиб қўйган пенса пулларизни еб ётаверармишсиз.
– Қанийди ўша йиғганларим бўлсаю Фазлига бир мошин олиб берсам: кира ишлаб, пул топса, Рауфингга ўхшаб…
– Э, ота, кирадан ҳам барака кетган кўринади, ейиш-ичишдан ортмаёпти.
– Йўғ-э, кирачилар иши зўр дейдилар-ку. Баъзилари данғиллама иморатлар қуриб ётибди. Куёв топганини бошқа томонларга ишлатар балким.
Отасининг қочиримига Роҳила тушундию қизариб кетди, эрига шунақа, “суюқ оёқ” ёрлиғи ёпиштирилишини истамади. Умуман, Рауфга гард юқтиришни у сира ҳам хоҳламас, иложи борича уни ҳавойи оғизлардан ҳимоя қилишга уринар, унинг баъзи хатти-ҳаракатларини билиб, билмасликка олар эди.
– Бошқа томонларга ишлатмайди, ота, унақа одатлари йўқолиб кетган.
– Анави хотинини ким боқади унда?
– Хотини деманг-э, – аччиғланди Роҳила. – У аёл ўз юртига, Русияга кўчиб кетган. Тўғри, қизига қарашиб турамиз.
– Қарашган яхши. Бачани ташлаб қўйишдан ямони йўқ. Қўлингдан келганча сан ҳам ёрдам бер, бачам.
– Уни ўзим тарбилаёпман.
– Баракалла! Бу – савоб иш.
– Кейин, ота… – Роҳила отасининг ҳалиги гапига изоҳ беришни, шу орқали эри “қурумсоқ” эмаслигини билдириб қўйгиси