ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 1
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-9-3
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
– Ўлдираман! – у Ҳилолага яна ташланди. – Ўша Дониёрниям топиб, ўлдираман!
– Ҳоо, сизни ўлдирмайдиларми? – Ҳилола қўрқмаганини намойиш этиб, бепарво кулди. – Кейин сизниям ўлдирадилар.
– Мазах қилма, – дедию у ўз кўкрагига муштлаб, йиғлашга тушди.
Ҳилола эрига энсаси қотиб қаради, ҳафсаласи пир бўлди. Онасининг вафот кунида акаларининг йиғлаганини кўрган, холос. Ўшанда отаси ҳатто кўзларидан ёш чиқазмаган. Аммо чуқур қайғуга чўмгани падари – меҳрибонгинасининг ҳазин, мунгли кўзларидан билинган. Ахир улуғ ёшда аёлидан ажралиш эркак киши учун осонми? Аёлни эрдан жудо ҳолда кўриш ҳеч кимни ташвишлантирмайди. Чунки, аёл эри учун қайғусини ошкора намойиш этади, изтиробларини кўзёшлари билан чиқазиб юборади. Эркак киши эса деярли бундай қилолмайди. Бироқ манави кимсанинг сумбатига қаранг.
“Ҳатто мен ҳам аёли қаршисида ёш тўккан эркакдан орланаман. Энди бунга нима десам экан? Мастми, ростми, билолмаяпман…”
… – Сен учун ўлдирсалар, ўлдираверсинлар. Дониёрингни…
– Ии, нимага мени Дониёрим бўларкан? Қаёқдан олдиз бу гапни?
– Сен ўшани яхши кўрасан. Ўшаминан юргансан.
– Исботиз борми юрганимга? Бунақа бачкана бўлманг…
Бу гап Боситни ногоҳ сергаклантирди:
– Майли, бу гап орамизда қолсин. Ҳеч кимга айтма. Хўпми?
– Мен буни бировга айтишга уяламан. Энди тинч ётасизми? – Ҳилола эрининг устки кийимларини ечишга ёрдамлашди.
Унинг эридан кўнгли совуган, иложи бўлсаю у билан бирга яшамаса. Аммо ота уйига қайтиш ҳам осон эмас. Аввало, бу кимса унинг хоҳишига кўнадими? Қайнанасию қайнатаси-чи?
Ҳилола хона ўртасига мук тушиб, ўйга чўмди. Айни шу топда хаёлида Дониёр жонланди. Кеча эри уни эслатувди. Шунда Дониёрни унинг миясидан батамом суриб ташлаш ҳақида бош қотирувди. Ҳозир эса Дониёр унинг рўпарасида тик турганча хаёлан таъна тошлари ота бошлади:
– Қалай, у билан бахтлимисиз?
Ҳилола каравотда чўзилиб ётган эрига қарадию бош тебратди. Бироқ лаблари:
– Буни ўзгартириб бўлармикан? – дея шивирлади, ўрнидан туриб, уй бурчагига итқитилган унинг костюм-шимини олди-да, у ёқ-бу ёғини кўздан кечирди, даҳлизга чиқариб, чанг-чунгларини қоқди, ён чўнтагидан кирлана бошлаган рўмолчасини олиб, ювишга ташлади. Кейин қизиқсиниб, ички чўнтакларига қаради. Эрталаб ишга кетаётганида озроқ пули бор эди. Яна ишлаган бўлиши керак. Бироқ бир чақа ҳам қўлига илинмади. Фақат чап тарафдаги чўнтакда бир нима қўлига урилди: елим қоғозга ўралган тугунчак. Ўрамни секин очган эди, ичидан қора сақичга ўхшаш кичкина, мошдай бир нарса диққатини тортди. Нимайкин бу? Бурнига яқин келтириб, искади. Қизиқ, тунда Боситдан худди шунақа ҳид таралгандай туюлувди. Мумиёга ўхшайди. Ажабо, мумиёни нимага ичдийкин?
Бир марта онаси ошқозони оғриганида мумиё ичганини у кўрган. Ўша дори туфайли онаизорининг аҳволи анча енгиллашган, ҳатто соғайиб қолган эди. Босит ҳам бунга эҳтиёж сезибдимикан? Наҳотки унинг ошқозонида касаллик бор?
Ҳилола костюмни қўлида кўтарганча, ўзи мумиё фаҳм қилган дорини тутганча