ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 1
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-9-3
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
– Нимага қаққайиб ўтирибсан? – ичкарига кирганидан сўнг Босит сўради.
– Нима қилай? Яна ичганиз, анавиндан ютганиз учун табриклайми?
– Сенга ким айтди ундан ютган деб?
– Айтиш шарт эмас: анқиб турибди, пуф-э, – Ҳилола афтини буриштириб, тескари қаради.
Босит хохолаб кулди:
– Ҳа, энди шунақа бўлиб қолди-да, хотинвой.
– Ёлғончи. Ичмийман демаганмидиз? – фойдасизлигини билса-да, у таънадан ўзини тиёлмади.
Босит секин юриб келди-да, Ҳилоланинг ияги аралаш тумшуғидан тутди:
– Тергов қилаёпсанми?
Ҳилола тўлғаниб, ўзини олиб қочишга уринди, лекин кучи етмади.
– Сенга айтаёпман? Ҳозир бошингни олиб, биқинингга қўйсам, нима дейсан? Нимага менга хўжайинлик қиласан? Айт ҳозир! – Босит таҳдидни кучайтириб, овозини кўтарди, тишларини ғичирлатди. Унинг кўзлари қўрқинчли тус олган, гўё ичига деву жинлар киргану вужудини ғижимлар, оғриқ зарбига чидолмай хотинига чангалини ботирарди.
– Қўў… оғ-ғриёпти… – Ҳилола талвасаланиб, силтанарди, ичдан келаётган овоз тишдан ташқари ўтмас, юзлари қип-қизариб, кўзлари ўйнарди. Бироқ Босит қўлини бўшатмас, ундан жавоб кутар эди. Жавобнинг эса иложи йўқ: лаблари қаттиқ сиқув остида – дод сололмас, қочиш имкони ҳам берк. У бир амаллаб иккала қўлини унинг қўлларига заифгина босдию ва кутилмаганда оғзини йириб, эрининг бармоғини тишлаб олди. Оғриқ зарбидан Босит уни нарига силтаб юборди, Ҳилола довдираганча деворга бориб урилди, сўнг эшик қиррасига боши тегиб, биқинга қулаб тушди. Кўз олди қоронғулашиб, бир лаҳза нима бўлганини пайқамай, ҳушдан кетди. Унинг оғзидан, бурнидан сизиб қон оқарди. Қонни кўриб, эри ҳушёр тортди. Гўё вужудини эгаллаган жинлар ўз ишларидан қониқиш ҳосил қилдию энди уяларига бекинишди.
– Ҳилола, тур, сенга нима бўлди? – Босит энди нима қиларини билмай, хотини томон эгилди. Аммо ҳеч қан-дай овоз чиқмагач, қўрқиб кетдию уни секин кўтариб, каравотга олди.
Айни шу топда аввал онаси, ортидан отаси очиқ эшикдан ичкари киришди. Онаси беҳуш, рангги докадай оппоқ келинини кўриб, чинқириб юборди:
– Нима қилдинг, ҳайвон?
– Боринг, сиз аралашманг! – онасига ўшқирди Босит.
– Нима деяпсан? – отаси олдинга отилиб чиқиб, ўғлининг ёқасидан тутди. Отаси эллик беш ёшлар атрофида бўлса-да, ҳали анча бақувват, жаҳд қилса, анчамунча йигитларга ҳам бас келиши мумкин бўлган – соғлом одам эди. Боз устига, ҳозир ўғлининг қаршилик кўрсатишига ишонмас, шу пўписа билан попуги бир оз пасайишига умид қилган эди. Бироқ Боситнинг кўзлари олайиб кетди, ёқасини бўшатиш учун падарининг қўлларига ёпишар экан:
– Боринг, ота, сиз ҳам аралашманг, – дея юлқиниб чиқишга уринди. Бу ҳаракат ва гап отанинг ҳамиятига қаттиқ тегди. У оилада ўзини ҳукмрон – ҳокими мутлақ ҳисобларди. Ундан хотини қўрқар, болалари ҳайиқар, гап қайтаришлар деярли юз бермас эди. Ўғлининг