ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Фарқлардан яна бири – эркакларнинг аёлларга нисбатан кўпроқ таом ейишга эҳтиёжлари бор. Лекин аёлларга нисбатан камроқ семиришади. Эр билан хотин бир хил оғирликда бўлса-да, эр озғинроқ кўринади. Агар хотин эри билан баравар овқат еса, ундан икки баравар ортиқ семириши кузатилган.
Эркакларнинг мушак тузилишлари аёлларникидан икки марта қалин бўлгани сабабли улар кучлироқлар. Шунданмикин, эрлар жаҳли чиққанда жисмоний кучларидан фойдаланишади, аёллар эса тилларидаги “кучларидан” фойдалана бошлашгандаги оқибат маълум. Шунинг учун эрнинг жаҳли чиқиб турганда босим ўтказмаслик, ҳовуридан тушишини сабр билан кутиш зарур. Баъзи ҳиссиётли эрлар кучларини дарров ишга соладилар, ақллилари эса ўзини босиб олиш учун ташқарига чиқиб кетади. Аёл бундан ўзини ғолиб, эрини эса мағлуб деб ҳисобламаслиги керак. Шундай латифа бор: бир одамдан узоқ умр кўриш сирини сўрашганда айтибдики, “Хотиним ғалва бошлаганида мен дарров ташқарига чиқиб кетардим. Умрнинг ярмидан кўпи тоза ҳавода ўтган”.
Аёллар дунёсининг ўлчов бирлиги туйғу бўлса, эркакнинг ўлчов бирлиги кучдир. Аёллар туйғулари билан ва туйғуга йўғрилган кучлари билан овунадилар. Эркаклар эса кучлари, ишларидаги ютуқлари, пуллари ёки машиналари билан овунадилар. Туйғу эркакларни тез тарк этади.
Эркакнинг кучи ғоят аҳамиятли эканини ҳамма билади. Гўдакларни овқатлантиришда “Есанг кучинг кўп-кўп бўлиб кетади”, деб авраймиз. Қизчага эса: “Овқат емасанг сочинг ўсмайди” ёки “Бурнинг пучуқ бўлиб қолади”, деймиз. Ўғил бола онасига нисбатан бўлган меҳрини баён қилишда: “Кучим кўпайса мен сизни ҳимоя қиламан”, дейди. Шу гапни болага кўпроқ айттириш керакки, улғайганида ҳам унутмасин. Фақат онасини эмас, барча аёлларни, хусусан ўз хотинини ҳам ҳимоя қиладиган бўлсин.
Эр нима иш қилса қилсин, оз ёки кўп пул топсин, катта амалдор ёки оддий ишчи бўлсин – бу муҳим эмас. Асосийси – хотинининг кўзига қаҳрамон бўлиб кўрингиси келади. Аёл буни сезиб, эрига орзусидаги қаҳрамони сифатида муомала қилса, эр ҳам уни орзусидаги маликалар сафига қўйиб муомала қилади. Қарабсизки, бу оила осмонидаги саодат қуёши мангу ёниб туради.
Хотинингиз келинни ёмонлай бошласа, зийрак бўлинг. Уни келинни ғийбат қилишдан қайтаринг. “Келиннинг мана бундай камчилиги бор экан”, деса, “Сен энди она ўрнидасан, билмаганларини сен ўргатишинг керак. Бундан буёнги йўл қўйилган ҳар қандай камчиликка сен ҳам баб-баравар айбдорсан”, денг. “Ғийбат кўп ёмондир – юракни доғлар, тўғрилик яхшидир, дилларни боғлар”, деб бекорга айтилмаган. Хотинларнинг ғийбати оила саройини бузадиган қудратга