ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Дедики: сенингча ҳасад-ку хунук,
Дегил: сенга ким айтди – ғийбат тузук?
Мухбирнинг саволига жавоб берган ёшларнинг бири: “Ғийбатнинг гуноҳи камроқ, чунки ғийбат икки кишининг орасида бўлади”, деди. Бу укамизнинг мазкур масалага доир тушунчалари саёзроқ экан. Ғийбат фақат икки кишининг орасида бўлганида ҳаёт чиройига камроқ доғ тушарди. Даврада йўқ одамнинг орқасидан гапириш – ғийбат саналади. Демак, даврада фақат икки-уч эмас, йигирма-ўттиз одам ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан, гарчи бир одам ҳақида гап кетса-да, ғийбат ўша йигирма ёки ўттиз одам орасида бўляпти. Ғийбат тўрт-беш одам оғзидан учяпти. Қолганлар жим тинглашяпти. Лекин ўша жим ўтирганлар ҳам гуноҳга шерикдирлар. “Сукут – ризолик аломати”, деган ҳикмат бор. “Мен ғийбатга аралашмадим”, деб ўзларини овутмасинлар. Ғийбатдан сақланишни истовчи одам ғийбатчиларни тўхтатиши ёки даврани тарк этиши лозим. Бироқ тарк этувчи ғийбат қилинувчи кишига бориб “сизни фалончилар ғийбат қилишаётган эди. Мен чиқиб кетдим”, деса, биринчидан, чақимчилик қилган, иккинчидан даврадагиларни ғийбат қилган бўлади. Демак, хотинингиз ёки қизларингизнинг ғийбатларини эшитиб, индамасангиз ёки уларга танбеҳ бермасангиз гуноҳларига шерик экансиз.
Бир киши “Даврада ғийбат бошланганда тўхтатмоқчи эдим, тўхтатолмадим. Тарк этишим лозимлигини билардим, лекин чиқиб кетсам давра бузилиши мумкинлигини билиб, индамай ўтиравердим. Менда айб йўқ”, деб ўзини оқлади. Аввало, ғийбат қизиб турганда бир киши чиқиб кетгани билан давра бузилмайди. Энди ғийбат нишони чиқиб кетганга қаратилади. Агар бир киши чиқиб кетиши билан давра бузилса, янада яхши. Ғийбатчилар даврасининг бузилгани ғоят яхши! Расулуллоҳ (с.а.в.) дедиларки: “Кимки бир мўминни ғийбатчи мунофиқдан ҳимоя қилса, Қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг гўштини дўзах ўтидан ҳимоя қилувчи фаришта юборади. Ким, бир мўминни сўкмоқчи бўлиб уни ғийбат қилса, Аллоҳ таоло уни гапидан қайтмагунича жаҳаннам кўприги устида ушлаб туради”.
“Миш-миш” ғийбатга нисбатан бўҳтонга яқин туради. Ғийбат – даврада йўқ одамнинг мавжуд иллатларини ёки баъзи ҳаракатларини гапириш. Бўҳтон ёки туҳмат эса йўқ нарсани гапириш. Масалан, бир киши аслида саховатли. Лекин мен ёрдам сўраганимда беролмади. Мен буни хасисликка йўйиб, бир даврада уни айбладим. Шу ишим бўҳтонга киради. Миш-миш орасида баъзан тўғри гап учраб қолса, у ғийбатга киради.
Келин қайнонаси, қайин сингиллари, эри ёки оиланинг бошқа яқинларидан сизга шикоят қилса, гап оҳангига эътибор беринг. Одатда келин бу уйда ғийбат қилмайди. Уйига борганда бошлайди бу қилиқни ёки кўчадаги танишларини учратиб қолса ҳам, ғийбатдан тийила олмай қолади. Ҳамонки, келин ўз отаси ва онасидан бу борада етарли тарбия олмаган экан, демак, энди ғийбат иллатининг ёмонлигини тез-тез эслатиб туриш