ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Бугун келинлик либосини кийган қизингизда (ёки ўғлингизда) оила ҳаёти, оила масъулиятига доир тушунча йўқ экан, бунга ёшлар эмас, сиз – ота ва она сабабчи. Энг ачинарлиси – ўзга хонадонга келин бўлиб тушган қизларининг бошларига ёғилаётган ташвиш тошларининг сабабини тўғри тушунишга уринмайдилар, бу аламларда ўзларининг катта айблари борлигини тан олишни истамайдилар. Ҳамонки одам айбини тан олмас экан, аҳволнинг яхшиланишига умид йўқ. Бир оиладаги тўйдан кейинги шодликлар узоққа чўзилмади. Асъасаю дабдаба билан куёвга узатилган тўнғич қиз юраги зардобга тўла ҳолда ота уйига қайтиб келди. Албатта, ота ва онанинг “Нима бўлди?” деган биринчи саволигаёқ қиз куёвнинг хонадонини қора бўёққа чаплаб беради. Ота ва она шунда “Нима учун шундай бўлди, бу можародан сенинг қанчалик айбинг бор?” деган саволга жавоб топишга уринмайди. Она: “Ўзим ҳам билардим, фалончи мақтайвериб, ҳоли-жонимга қўймади”, деб, ота “Кўнглим сезувди-я…”– деб гап бошлайди ва муҳокама шу тарзда – лаънат ўқлари бир томонга қаратиб отилганча давом этаверади. Бугун ҳам, эртага ҳам, ҳафта ўтиб ҳам мавзу ўзгармайди, уларнинг “Қуда томон ярамас!” деган фикрлари қатъийлашиб бораверади. Қизлари эса бир жабрдийда, унда ҳеч қандай айб йўқ… Бу оиланинг бўйи етган яна икки қизи бор. Каттасининг турмуши бузилиб қайтгач, иккинчисига келаётган совчиларнинг қадами узилди. Ота-онанинг ақли бўлганида барча айбни қудалардан изламай, ўзларидан ҳам қидириб кўрардилар. Тарбияда йўл қўйган хатоларини англагач, кейинги икки қизнинг ахлоқ-одобига назар ташлаган бўлардилар. Агар улар ҳам опалари каби беодоб, бетгачопар, ялқов бўлишса, тўйдан кейинги тақдирлари ҳам аянчли тарзда такрорланадими?
Эр-хотиннинг урушига уй остонаси кулар (Мақол).
Оила ҳаловати тамоман бузилиб, қайнона-келин можаролари тузалмас даражага етганда ўғлингиз оилани сақлаб қолиш ниятида бошқа уйга кўчишни хоҳласа, кўпам монелик қилманг. Албатта, фарзанднинг ота-она бағрида бўлиши аъло. Аҳволни яхшилаш учун айрим оталарнинг ўзлари кўчишни таклиф қиладилар. Бу масалани ҳал қилишда шошилмаслик керак. Чунки оилавий можаролар бошқа уйга кўчгандан кейин ҳам давом этиши мумкин. Ўғлининг оиласи яшаётган янги уйга бориб ҳам жанжални давом эттирадиган қайноналар бор. Ёки қайнона-келин можаросидан узоқлашилгач, эр-хотин жанжаллари авж олиши эҳтимоли бор. Чунки ота-она уйида яшаганларида жанжални тўхтатиб турувчилар, насиҳат қилувчилар энди йўқ. Кўчиришдан олдин янги уйда ҳаловат бўлишига