ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Бир шоира қизларга хитобан: “Эрга тегишга шошилманг”, деб шеър ёзибди. Тўғри, тезроқ турмуш қуриш истагидаги қизлар ҳам учрайди. Лекин кўп ҳолларда ота-она шошилади. “Тезроқ узатиб, эгасига топшириб, ташвишларидан қутулай” – уларнинг нияти шу.
Оила қуриш масаласида азиз ёшларимизнинг муносабати бир хил эмас. Айримлари 18 ёшга тўлган куниёқ (ҳатто эртароқ) ота-онасига “Уйлантириб қўйинглар”, дейди. Эътибор беряпсизми: “Уйланмоқчиман”, эмас, “Уйлантириб қўйинглар”, деяпти. Яъни истакни билдирмаяпти, балки талаб қиляпти! Тўғри, бундай талаб қўйиш бизнинг одобимиз доирасига сиғмайди, уят ҳисобланади. Лекин йигитчанинг ўй-хаёли фақат уйланиш ишқи билан банд бўлса, унга панд-насиҳат кор қилармикин? Яна 3-4 йил сабр қилишга кўнармикин? Ёки европаликларга ўхшаб, бир жувонни бошлаб келиб: “Танишинг, бу менинг хотиним”, дермикин?
Одоб доирасига кирувчи ёзилмаган қоидаларимиз бор. Шунга кўра, акадан олдин укани уйлантириб бўлмайди, айниқса, опадан олдин сингилни узатиш мумкин эмас. Негаки, сингил олдинроқ узатилса, опа “ўтириб” қолар экан. Оқибатда, опа-сингилнинг ёши ўтиб, қўполроқ тарзда айтилувчи “Қари қиз” деган номни олади. Акадан олдин сингилни узатиш мумкин, шунисига ҳам шукр. Лекин укани ҳам қийнамаслик керак. Агар оила қуришга ҳам моддий, ҳам маънавий-руҳий жиҳатдан тайёр бўлса, акадан олдинроқ уйланишининг зарари йўқ.
Баъзи ота ва оналар орзу-ҳавас кўрайин, деган ниятда шаҳарда ўқиётган ўғилни уйлантириб қўйишади. Нима ҳам дердик, азиз фарзандларининг роҳатини, бахтини кўришсин, илоҳим! Лекин, бир ҳафта ёки бир ой ўтиб, куёвбола шаҳарга қайтади, келин қишлоқда қолади. Бу ҳолатда “оила қурилди”, дейиш ҳам қийин. Тўғрироғи, қайнонага ёрдамчи (балки хизматкордир?) олинган бўлади. Икки ёшни қўшиб, кейин айириб қўйиш инсофданмикин? Уларнинг нафсларига зулм қилинмаяптими? Келин қайнонанинг зийрак ва талабчан назорати остида чидаб яшайверади. Куёв-чи? Худо кўрсатмасин, шайтон васвасасига учраб, нафсини тия олмай, кўчадагиларга боқса-чи?! Келин ҳомиладорликнинг оғир кунларини ҳам ёлғиз ўтқазади, куёвбола ота бўлганини шаҳарда юрганида эшитади… Бу азоблардан кўра, тўй ҳавасини ортга суриб, сабр азобида юрилгани яхшироқ эмасми? Агар ота-она моддий томондан таъминлай олса, куёв ва келиннинг шаҳарда бирга яшагани янада аъло.
Баъзи йигитлар аввал ўқишни тугатиб олиш, сўнг 2-3 йил ишлаб пул топишни ният қилгани учун ота-онасининг тўй ҳақидаги гапларини эшитишни ҳам хоҳлашмайди. Уларни тушуниш мумкин, мен шундай мулоҳазали йигитларни ҳурмат қиламан. Лекин бошқа сабаб билан уйланишни истамайдиганлар ҳам учраб туради. Улар уйланишдан бош тортишлари сабабини узоқ вақт яшириб юришади, охири биронта яқинларига ҳасрат қилишади: “Отам билан онам беш йилдан бери