ТОП просматриваемых книг сайта:
Менинг ҳаётим. Генри Форд
Читать онлайн.Название Менинг ҳаётим
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-173-3
Автор произведения Генри Форд
Издательство Asaxiy books
Мен бундай оз сонда автомобиль чиқариш билан кифояланмоқчи эмасдим. Катта ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режам бор эди, бироқ бунинг учун айрим нарсалар яратишим зарур эди. Шошилишдан наф йўқ эди. 1896 йилда иккинчи автомобилимни йиғишни бошладим, у биринчисига ўхшамасди, бироз енгилроқ эди. Мен узатма қайишни сақлаб қолдим, ундан кейинроқ воз кечдим. Қайишлар жуда яхши узатувчи, бироқ иссиққа чидамсиз. Шу сабабли мен уни кейинчалик ҳақиқий трансмиссияга ўзгартирдим. Бу автомобилни ясашдан ўзим учун жуда кўп зарур сабоқларни олдим.
Айни пайтда, Америка ва Европада бошқалар ҳам автомобиль йиғиш билан шуғуллана бошлади. 1895 йилда билдимки, Нью-Йоркда, Мэйсида Бенцнинг немис автомобили намойиш этилибди. Мен уни кўриш учун бордим, бироқ унда алоҳида эътиборга лойиқ бирор нарса кўрмадим. Бенцнинг автомобили ҳам узатма қайишда юрар ва менинг автомобилимдан оғирроқ эди. Мен автомобиль вазнига катта эътибор қаратардим – бу афзалликка, маълум бўлишича, хорижий ишлаб чиқарувчилар етарлича баҳо бермайди. Устахонамда учта турлича автомобилни йиғдим, уларнинг ҳар бири бир неча йил Детройт кўчаларини чангитди. Ўша илк ясаган автомобилим ҳозир ҳам менда турибди, уни Эйнслидан 100 долларга қайтариб сотиб олдим. Шу вақтлар мобайнида мен электр компаниясида ишладим ва бош муҳандис даражасига кўтарилиб, ойига 125 доллар маош оладиган бўлдим. Бироқ менинг бензинда юрадиган автомобиль устидаги тажрибаларимга компания президенти отамнинг техникага қизиқишимга муносабатидан ортиқ бўлмаган даражада хайрихоҳ эди, холос. Йўқ, раҳбарим тажрибалар ўтказишга қарши эмасди, у шунчаки бензинда юрадиган двигателлар устида тажрибалар қилишни ёқтирмасди. Унинг сўзлари ҳанузгача қулоғим остида жаранглайди: “Электр – ҳа, келажак уники. Бироқ бензин… Йўқ!”
Раҳбаримда ишонқирамасликка етарлича асослар бор эди. Ростдан ҳам, ўшанда ҳеч бир одам ички ёнув двигателларининг буюк келажаги борлиги ҳақида ўйламасди, айни чоғда биз электр қувватининг юксак парвози қаршисида турардик. Ҳар қандай янги ғоя билан бўлгани каби ўша пайтда электрдан бугун биз билгандан ҳам каттароқ истиқболни кутишарди. Мен эса у билан тажриба қилишда ўзим учун наф кўрмасдим. Қишлоқ йўллари учун автомобилни электр трамвайлари каби қуриб бўлмасди, электр ўтказгич симлар арзонлашганда ҳам масала ечилмасди. Ҳеч қандай аккумулятор вазн талабига тахминан ҳам мос келмасди. Электромобилдан жуда чекланган мақсадларда