ТОП просматриваемых книг сайта:
Менинг ҳаётим. Генри Форд
Читать онлайн.Название Менинг ҳаётим
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-173-3
Автор произведения Генри Форд
Издательство Asaxiy books
Искананинг энг муҳим жойи – тиғидир. Бизнинг компания ҳам шундай тамойилга асосланади. Искана қанчалик сифатли экани, қай даражада мустаҳкам пўлатдан тайёрлангани, қандай ясалгани аҳамиятсиз – тиғи бўлмаса тамом, у искана эмас, бир парча темирдир. Бу дегани, маҳсулотнинг нима иш бажаришга мўлжаллангани эмас, нима бажариши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Тиғи ўткир исканага енгилгина уриш етарли бўлган бир пайтда, ўтмас исканага катта куч сарфлаш на даркор? Исканадан муддао кесиш, асло унга уриш эмас, зарбалар кесиб олиш шартларидан бири холос. Модомики, ишлашни истарканмиз, нима учун бор эътиборимизни ишга қаратиб, тезда қилмаслигимиз керак? Cавдонинг тиғи – маҳсулотнинг мижоз билан кесишган нуқтасидир. Сифатсиз маҳсулот – тиғи ўтмас асбобга ўхшайди. Уни керакли ерга ўтказиш учун ортиқча куч сарфлашга тўғри келади. Ишлаб чиқаришнинг тиғи – биргаликда ишни бажараётган ишчи ва машина. Агар ишчи нўноқ бўлса, машина ҳам ишни яхши эплай олмайди; агар машина яроқсиз бўлса, ишчининг самарадорлиги пасаяди. Муайян ишга керагидан ортиқ куч-қувватни сарфлашни талаб этиш исрофгарлик саналади.
Шундай қилиб, ғоямнинг моҳияти шундаки, исроф ва очкўзлик чинакам хизмат қўрсатишга тўғаноқ бўлади. Исроф ҳам, очкўзлик ҳам кераксиз. Исрофгарлик асосан ўз ишини билмаслик ёки эътиборсизликдан келиб чиқади. Очкўзлик эса калтабинлик меваси. Мен хомашё ва меҳнатни исроф қилмай ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга, уни камроқ фойда олган ҳолда сотишга ва бунда фойдани сотувнинг кўламига нисбатан белгилашга ҳаракат қилдим. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида истеъмолчининг харид