Скачать книгу

ҳар бир “Model A” моделнинг ўз тарихи бор. Масалан, 1904 йилда ясалган № 420 автомашинани калифорниялик полковник Коллье харид қилганди. Бир неча йилдан сўнг у машинани сотиб, янги “Форд” олди. № 420 қўлдан-қўлга ўтиб, Рамонанинг тоғ қисмида яшайдиган Эдмунд Якобснинг қўлига тушади. Якобс машинадан анча йил энг оғир ишларда фойдалангандан сўнг, янги “Форд” харид қилиб, эскисини сотади. 1915 йилда автомобиль мистер Кантелло исмли одамга етиб боради ва у моторини олиб, сув насосига ўрнатади, шассисига арава шотисини жойлаштиради. Ҳозиргача ўша мотор сув тортишга хизмат қилмоқда, хачирларга қўшилган шассиси эса деҳқон арава вазифасини ўтаяпти. Хулоса шуки, “Форд” машиналарини қисмларга ажратиш мумкин, аммо йўқ қилиб бўлмайди.

      Илк рекламамиздан парча келтираман:

      “Мақсадимиз кундалик эҳтиёжларни қондириш учун тайёрланган, иш юзасидан ва оилавий фойдаланишга мўлжалланган автомобиль ишлаб чиқариш ва сотишдир. Автомобиль харидорни қониқтирадиган даражада тезкор, аммо кейинги пайтлар кўплаб шикоятларга сабаб бўлаётган даражада даҳшатли тезликка чиқмайди. Биз ўзининг мустаҳкамлиги, оддийлиги, ишончлилиги, қулайлиги, ва ниҳоят, нархининг арзонлиги билан эркагу аёлга ва ҳамма ёшдагиларга мақбул автомобилни яратишни истаймиз. Машинамиз нархининг арзонлиги уни бошқа компаниялар автомобили учун мўмай пул тўлай олмайдиган харидорларнинг қўлига етиб боришини таъминлайди”.

      Бунда қуйидагиларни алоҳида таъкидлаган эдик:

      1. Сифатли хомашё.

      2. Оддийлик ўша даврнинг аксар автомобилларини бошқариш ҳайдовчилардан катта маҳоратни талаб этарди.

      3. Мотор.

      4. Ўт олдириш машинага олтитадан қуруқ унсурли батареянинг икки тўплами ўрнатилган.

      5. Автоматик ёғланиш.

      6. Ўтказгичининг қулай ва енгил бошқаруви.

      7. Маҳорат билан яратилганлик.

      Биз ҳеч қачон кўнгилхушлик учун машина йиғмаганмиз. Илк рекламада биз автоуловнинг фойдасини кўрсатдик. Ва шундай ёздик:

      “Вақт пул демакдир” иборасини кўп эшитамиз, айни пайтда, бу ҳикматга риоя қиладиган ишбилармонлар жуда оз.

      Доимо вақт камлигидан, ҳафта кунлари етмаётганидан нолиётган одамлар, беш дақиқани беҳуда сарфлаши бир ёки кўплаб долларни йўқотишига тенг кишилар фойтун, трамвай каби ишончсиз ва ноқулай транспортдан фойдаланади, ҳолбуки, мукаммал ҳамда самарали автомобилни сотиб олишга сарфланган маблағ уларни ташвиш ва кечикишлардан халос қилиб, вақтини тежайди, бир имо билан ҳаракатга тушадиган ҳашаматли транспорт воситасини ҳавола этади.

      Автомобиль ҳамиша тайёр, ҳамиша ишончли.

      У маблағингиз ва вақтингизни тежаш учун махсус йиғилган.

      У сиз керакли жойга вақтида боришингиз ва вақтида ортга қайтишингиз учун йиғилган.

      У сизни аниқликка ўргатиш, яхши кайфиятингизни ҳамда ишчанлик қувватингизни сақлаш учун йиғилган.

      Сиз ундан, хоҳишингизга қараб, �

Скачать книгу