Скачать книгу

таъмирловчи усталар автомобилсозлик саноати учун катта таҳлика эди. Ҳатто 1910–1911‐йилларда ҳам ҳар қандай автомобиль эгаси исталганча пулини шилса бўладиган бадавлат одам ҳисобланарди. Биз бунга аввал бошданоқ дуч келдик. Аммо тижоратимизга бунақа аҳмоқ ва очкўз одамлар халал беришига йўл қўя олмасдик.

      Ҳикоямда олдинлаб кетдим. Айтишни истардимки, молиявий манфаатлар ҳукмронлиги инсонларга хизмат қилиш ғоясига қарама-қарши, чунки унда пул ишлаш устувор туради. Агар асосий мақсад муайян маблағ ишлаб топиш бўлса, ўта омадли вазият юзага келиб, ишлар ўнгланмас ёки хизмат учун ортиқча маблағ ортиб қолмас экан, истиқболли бизнес кунлик даромаднинг асири бўлиб қолади.

      Бундан ташқари, аксарият бизнесменлар ўз ишини оғир юкдек қабул қилади. Улар бир кун ҳаммасини ташлаб, сармоянинг устама фоизи билан яшайдиган фурсат учун елиб-югуради, имкон қадар тезроқ ғавғолардан чиқишни хоҳлайди. Улар ҳаётни ниҳоялаши керак бўлган жанг майдони, деб билади. Бу мен тушуна олмайдиган яна бир ҳолат эди. Мен, ахир, ҳаёт моҳияти курашда эмас, мабодо курашда бўлса ҳам, ўз дангасалигинг ва хотиржамлигингга қарши курашишда, деб билардим. Агар мақсадимиз сокинликда занглаб ётиш бўлса, ички дангасалигимизга асир бўлиб яшашимиз керак. Лекин мақсадимиз ўсиш, ривожланиш бўлса, ҳар тонг барвақт уйғониб, кунбўйи тийрак юришимиз шарт. Мен улкан компаниялар ўз исмининг маҳобати соясида адо бўлганини кўрдим, чунки кимдир уларни доимгидек бошқаришда давом этиши керак, деб ўйларди. Ваҳоланки, бошқарув усулининг мукаммаллиги унинг кечаги кунга қулларча эргашишида бўлмай, балки бугунги ўзгаришларга ҳушёр туришида эди. Ҳаёт, менинг англашимча, манзил эмас, ҳаёт – саёҳат. Унда “кўзлаган манзилимга етдим” дея тўхтаган одам, аслида ортга, пастга кетаётган одамдир. Чунки ҳамма нарса ҳаракатда ва аввал бошданоқ ҳаракат учун яратилгандир. Ҳаёт оқиб боради. Инсоннинг яшаш манзили ўзгармаслиги мумкин, аммо унинг ўзи ҳамиша ўзгаради.

      “Ҳаёт – бу жанг, хато қадам қўйсанг, ўша заҳоти ютқазасан”, деган ақида туфайли ўзгаришларни ёқтирмаслик пайдо бўлади. Одамлар ярим ўлик ҳолатларига кўникади. Этикдўз пошна тикишнинг “янгича усули”дан қўрқади, ҳунарманд янги технологияни жорий қилишдан ҳадиксирайди. Ушбу одат муайян сусткашлик ҳолатини ҳосил қилади ҳамда бу ҳолатнинг бузилиши мияга катта фалокатдек таъсир этади. Эсланг, ишчиларга самарали ишлаб чиқаришни ўргатиш мақсадида ташкилланган ўқув курсига айнан ишчиларнинг ўзи энг кўп қаршилик кўрсатганди. Улар буни фитна деб билишди, бизни адо қилади, деб ўйлашди, бироқ уларни ҳаммасидан ҳам одатланиб қолган муайян тарзларининг ўзгариши хавотирга солганди. Бизнесларнинг барҳам топишига сабаблардан бири шуки, тадбиркорлар савдонинг эски усулларига кўникиб қолган ва янгиликларига журъат қилолмайди. Бунақа одамларни ҳар қадамда учратаман, улар англамайдиларки, кечаги кун ўтмишга айланган, бугунги тонгда кечаги хаёллар билан уйғонмаслик керак. “Ўз йўлимни батамом топиб олдим,

Скачать книгу