ТОП просматриваемых книг сайта:
Менинг ҳаётим. Генри Форд
Читать онлайн.Название Менинг ҳаётим
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-173-3
Автор произведения Генри Форд
Издательство Asaxiy books
Иш фермадаги устахонамда бошланди. Кейин мени Эдисоннинг Детройт электр компаниясига ойига 45 доллар маош билан муҳандис ва механик сифатида ишга таклиф қилишди. Мен таклифни қабул қилдим, чунки у фермадан кўра кўпроқ даромад келтирарди ва ўзи қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш ниятим ҳам йўқ эди. Барча дарахтлар кесиб бўлинганди. Биз Детройтдаги Бэглиавенюдан ижарага уй олдик. Устахонам мен билан кўчиб ўтди ва уй ортидаги ғиштин омборга жойлашди. Бир неча ой электр компаниясида тунги сменада ишладим, ўз тажрибаларим билан шуғулланишга вақтим оз эди. Кейин кундузги сменага ўтдим, тун бўйи ва шанба оқшомларида янги мотор устида ишладим. Ишим оғир эди деб айтолмайман. Қизиқсангиз, оғир бўлмайди. Мен зафар қозонишимга ишонардим. Агар керагича ишласанг, муқаррар муваффақият қозонасан. Шунга қарамасдан, хотинимнинг бунга мендан-да кўпроқ ишониши ажойиб эди. Хотиним ҳамиша шунақа бўлган.
Мен ҳаммасини бир бошидан бошлашимга тўғри келди. Жуда кўп одамлар отсиз арава яратиш устида ишлаётганидан хабардор эдим, бироқ бу ишлар ҳақида бирор тафсилотни билиб ололмасдим. Мен учун ишнинг икки жиҳати: учқун чиқариш ва вазн масаласи айниқса мураккаб эди. Трансмиссия, бошқарув ва умумий масалаларда буғда юрадиган тракторлар борасидаги тажрибам қўл келарди. 1892 йилда мен илк автомобилимни йиғдим, бироқ унинг мен истагандек юриб кетишини кейинги йилнинг баҳоригача кутишга тўғри келди. Менинг биринчи машинам ташқи томонидан деҳқоннинг аравасига ўхшаб кетарди. Унинг орқа ўқ устига ўрнатилган 2.5 дюймли иккита цилиндри ва олти дюймли ишчи ҳаракатига эга поршени бор эди. Мен уларни ўзим сотиб олган буғ машинамнинг чиқарув қувуридан ясагандим. Моторининг қуввати тўрт от кучи атрофида эди. Куч мотордан узатма валига узатма қайиши орқали узатиларди ва валдан занжир орқали орқа ғилдиракка йўналтириларди. Унга икки киши ўтириши мумкин эди, ўтирғичлар иккита устунчага маҳкамланган, ўграчаси эллипсона рессорларга ўтқазилганди. Машина икки тезликда: соатига ўн мил ва соатига йигирма мил юра оларди, бунга қайишни ўтказиш билан эришиларди. Бунинг учун ҳайдовчи ўтирғичининг қаршисига тутқичли дастак ўрнатилган эди. Уни олдинга суриб, ҳаракатни тезлаштириш мумкин эди, орқага сурилса, секинроқ юриларди. Тутқичнинг тикка ҳолатида салт юриш мумкин эди. Машинани ишга тушириш учун моторни салт юриш ҳолатига қўйиб, дастак бураларди. Тўхтатиш учун тезлик дастагини қўйиб юбориб, оёқ билан тўхтатиш дастаги босиларди. Орқага ҳаракатланиш функцияси умуман йўқ эди, мавжуд иккита тезликдан бошқасида юриш учун бензин узатишни тартибга солиш талаб қилинарди. Арава ўграси, ўриндиқ ва рессорлар учун металл қисмларни сотиб олган эдим. Йигирма саккиз дюймли, чарм қопламали ғилдираклар велосипедники эди. Бошқарув чамбарагини ўзим тайёрлаган қолипга қуйдим ва механизмнинг барча қисмларини ўзим лойиҳалаштирдим. Бироқ тез орада маълум бўлдики, йўлда бурилаётганда икки орқа ғилдирак ўртасида кучни тенг тақсимлашни тартибга соладиган механизм йўқ