ТОП просматриваемых книг сайта:
Рақамли қалъа. Дэн Браун
Читать онлайн.Название Рақамли қалъа
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-148-1
Автор произведения Дэн Браун
Издательство Asaxiy books
Телефон жиринглай бошлади. Узундан-узоқ давом этган ўн тўққиз гудокдан кейин котибанинг жаҳлдор овози эшитилди:
– Салюд халқ клиникаси эшитади.
Беккер французча-америкача оҳанг испан тилида гап бошлади:
– Мен Девид Беккер бўламан. Сизни Канада элчихонасидан безовта қиляпмиз. Фуқароларимиздан бири бугун шифохонангизда кўрикдан ўтган экан. Элчихона беморга суғурта масаласи бўйича боғланиши учун унинг маълумотлари зарур бизга.
– Яхши, – деди аёл. – Мен маълумотномани элчихонага душанба куни юбораман.
– Зудлик билан бугун ахборот қўлимизда бўлиши керак, бу жуда ҳам муҳим! – босим ўтказди йигит.
– Иложи йўқ, – жаҳл қилди аёл. – Ишим бошимдан ошиб ётибди.
Беккер иложи борича овозига расмий тус беришга интилди:
– Бу кечиктириб бўлмас масала. Сайёҳнинг билаги синиб, бошидан жароҳат олган ва унга бугун, эрталабки соатларда муолажа кўрсатилган. Унинг маълумотномаси энг тепада турган бўлиши керак.
Йигит эҳтиёжини аниқ тушунтириш ва котибани саросимага солиб қўйиш мақсадида овозини йўғонлаштирди.
Лекин котиба Беккернинг айтганини қилиш ўрнига худбин америкаликни қарғаганича гўшакни тарақлатиб илиб қўйди.
Йигитнинг қовоғи уйилиб, телефонни жойига осди. Аслида Девидни чўчитаётган нарса туни билан касалхонада қолиш эмас, балки вақтининг беҳудага сарфланаётгани эди – канадалик ҳозир ҳар қаерда бўлиши мумкин, балки у ватанига қайтишга қарор қилгандир, балки узукни сотиб юбормоқчидир… Ҳар дақиқа ғанимат… Беккер ўзини қўлга олиб, қатъият билан яна рақам теришга киришди, гўшакни қулоғига тутиб, орқасидаги деворга суянди. Нариги тарафдан қўнғироққа жавоб бўлишини кутганича эринчоқлик билан зални ва беморларни кўздан кечира бошлади. Битта гудок… Иккита гудок… Учта…
Тўсатдан Девидни чақмоқ ургандек бўлди. Кескин қайрилиб, гўшакни жойига қўйди. Кейин ўгирилиб, кўз олдидаги манзарадан ҳанг-манг бўлиб қолди. Унинг рўпарасидаги койкада қават-қават уйилган эски ёстиқларга суяниб ўнг қўлига янги гипс боғланган ёши улуғ эркак ётарди.
Йигирма биринчи боб
Ниҳоят Токуген Нуматака интизорлик билан кутаётган қўнғироқ бўлди. Лекин америкаликнинг гўшакдан эшитилган овози асабий жаранглади.
– Жаноб Нуматака, бир дақиқа гаплаша оламан холос.
– Яхши. Ишонаманки, иккала калит сўз ҳам ҳозир қўлингизда, шундай эм�