ТОП просматриваемых книг сайта:
Рақамли қалъа. Дэн Браун
Читать онлайн.Название Рақамли қалъа
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-148-1
Автор произведения Дэн Браун
Издательство Asaxiy books
– Агар керак бўлса, қўлингиздаги ўн минг долларни узук сотиб олишга сарфланг. Қайтишингиз биланоқ мен ўрнини тўлдираман, – деди Стратмор телефон суҳбати давомида.
Ортга қайтганидан кейин шундоқ ҳам пулни қайтариб беришни мўлжаллаётган Девид бунга ҳожат йўқлигини айтди. Стратмор унга шунча катта маблағ бериши етти ухлаб тушига ҳам кирмаган йигит командорнинг гапига кириб, Испанияга келишига пул сабаб эмасди. Сьюзан командорнинг унга қилган яхшиликлари ҳақида кўп тўлиб-тошиб гапириб берарди. Қайлиғининг раҳбари ва ҳимоячиси бўлган одамнинг ишини битиришга ёрдам бериш орқали Беккер ўз миннатдорлигини билдирмоқчи эди, холос.
Девид самолётдан Сьюзанга қўнғироқ қилишнинг иложини тополмагач, аэропортга тушган заҳоти унга боғланишга уринганди, бироқ қиз телефонни кўтармади. Кейинроқ ўликхонада қилган бир неча қўнғироғи ҳам жавобсиз қолгач, йигит хавотирга тушди. Дам олиш куни қиз қаерга кетган бўлиши мумкинлигини ўйлаб тополмади. Ҳозир боғ бўйлаб барча ўтган ишларни эрталабоқ тушунтиришга улгурмагани учун ўзини койиб кетаётган йигитнинг кўзига бурчакдаги телефон будкаси оловдек кўриниб, унга қараб чопди, шошилганча гўшакни олиб, танга ташлаб, қизнинг рақамларини терди. Узоқ муддатли жимликдан кейин ниҳоят гудок эшитилди.
Бўлақол, азизам, телефонни кўтарақол!
Қўнғироқ беш марта чалингандан кейин алоқа боғланди:
– Салом. Бу Сьюзан Флетчер. Ҳозир уйда эмасман. Менга овозли хабар қолдиришингиз мумкин…
Қаерда бўлиши мумкин? Мендан ранжиб, Стоун Мейнорга ёлғиз ўзи кетдимикин?
– Салом, бу мен, Девидман, – қисқа сигналдан кейин гап бошлади йигит. – Эртароқ алоқага чиқолмаганим учун кечир… Командор Стратморга қўнғироқ қил. У сенга ҳаммасини тушунтиради.
Девиднинг юраги потирлаб уриб кетди, томоғига аччиқ нимадир тиқилиб, гапини давом эттиролмади.
– Мен сени севаман, Сьюзан, – деди-ю, гўшакни илди. Йигит телефон қилишга ваъда бериб, ваъдасининг устидан чиқолмаганидан қаттиқ изтиробга тушганди. Шу алфозда юриб-юриб, клиникага етиб келди. Кираману чиқаман, ортиқ бир дақиқа ҳам ушланиб қолмайман бу ерда, деган ўйда йўлни кесиб ўтаётган Беккернинг хаёли ўз муаммолари билан шу даражада банд эдики, анчадан бери унинг ортидан изма-из кузатиб келаётган темир кўзойнак таққан одамни илғамади ҳам.
Ўн саккизинчи боб
Нуматака ҳар доимги жойида – офисининг улкан деразаси ёнида қаршисидаги маҳобатли биноларга тикилганча Ҳавана сигарасини бурқситиб тутатиб турарди. Америкалик билан бўлган навбатдаги суҳбат ажин босган юзига чексиз табассум югуртирганди. Агар ҳаммаси тузилган битимга мувофиқ кетаётган бўлса, Энзай Танкадо ҳозиргача нариги дунёга равона қилиниб, ундаги калит сўзнинг нусхаси керакли қўлларда бўлиши аниқ эди.
Жуда ғалати, ўйлади Нуматака, Танкадо билан бўлган илк учрашувини эсларкан. Бу йигит билан