ТОП просматриваемых книг сайта:
Рақамли қалъа. Дэн Браун
Читать онлайн.Название Рақамли қалъа
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-148-1
Автор произведения Дэн Браун
Издательство Asaxiy books
Ҳамон жиринглаётган телефон қўнғироғи Сьюзан Флетчерни уйқудан бутунлай уйғотиб юборди. Ўрнидан туриб, эснаганча каравотга ўтирар экан, Сьюзан кўрганлари аслида туш эканини ўйлаб, бир муддат ширин энтикди ва эринчоқлик билан гўшакни кўтарди:
– Эшитаман, ким бу?
– Сьюзан, азизам, бу мен, Девидман. Уйғотиб юбормадимми сени?
Ошиғининг овозини эшитиб, Сьюзаннинг юзига майин табассум югурди:
– Ҳозиргина сизни тушимда кўраётган эдим, Девид. Қачон кўришамиз? Балки ҳозир келарсиз?
Девид кулиб юборди:
– Сьюзан, ахир ташқари қоп-қоронғу бўлса, ҳали тонг отмади-ку ҳатто.
– Ммм… – Сьюзан маъноли томоқ қириб қўйди. – Айнан шунинг учун ҳам ҳозироқ келишингиз керак ёнимга. Йўлга чиққунча ухлаб олишга вақтимиз бор ҳалиям, азизим.
Гўшакдан Девиднинг чуқур хўрсингани эшитилди:
– Сьюзан, гапимни эшит. Айнан сафаримиз масаласида қўнғироқ қиляпман. Мен… мен уни кечиктиришимга тўғри келади.
– Нима?!
Девиднинг гапидан кейин Сьюзаннинг кўзлари мошдек очилиб, уйқуси бутунлай ўчиб кетди.
– Кечир, кечир мени. Зудлик билан шаҳардан жўнаб кетишим керак, иш юзасидан. Лекин узоқ муддатга эмас. Эртагача қайтаман. Эртага тонгда йўлга чиқсак ҳам икки кунимиз бўларкан. Ҳечдан кўра яхши-ку бу, нима дейсан, Сьюзан?
– Лекин мен аллақачон ҳамма нарсага буюртма бериб қўйганман… Чипталар, меҳмонхона… Ҳаммаси бекор бўладими энди? – деди Сьюзан овози титраб, йиғлаб юбормаслик учун лабини тишларкан.
– Биламан, Сьюзан, ҳолатингни ҳис қиляпман, лекин…
– Бугун биз учун унутилмас кун бўлиши керак эди, ахир унаштирилганимизга олти ой тўлади бугун, Девид, эсингизда борми ўзи бу?
– Сьюзан, – Девид чуқур уҳ тортди. – Ҳозир узоқ гаплашолмайман сен билан, ташқарида машина кутиб турибди, кетишим зарур. Сенга самолётдан қўнғироқ қиламан ва ҳаммасини тушунтираман. Сабр қил, илтимос.
– Нима? Самолёт? Яна қанақа самолёт? Узоққа кетяпсизми? Нималар бўляпти ўзи, Девид? Университетингиз бил…
– Бу университет билан боғлиқ эмас, – Сьюзаннинг гапини бўлди Девид. – Айтяпманку, кейинроқ қўнғироқ қиламан ва ҳаммасини тушунтираман деб. Ҳақиқатан ҳам кетишим керак, улар мени чақиришяпти. Алоқада бўлиб турамиз, ваъда бераман. Илтимос, хавотирланма.
– Девид, жин урсин, нима гап ўзи…
Сьюзан бақирди, лекин гапини охирига етказолмади, чунки эшитилаётган қисқа-қисқа товушлар Девид аллақачон телефонни ўчирганини билдирарди.
Тушунмовчилик ва саволлар гирдобида уйқуси бутунлай қочган Сьюзан Флетчер Девиднинг қайта қўнғироқ қилишини кутиб соатлаб жойидан жилмади. Аммо телефон қайтиб жирингламади.
Сьюзан тушликдан сўнг ваннада ғамгин ўтираркан, атрофида сузиб юрган кўпикларни паришонхотирлик билан ўйнаб, бугунги режалари барбод бўлганини унутишга тиришарди. Бироқ барибир «Қаерда бўлиши мумкин у? Нимага қайтиб қўнғироқ қилмади?» каби миясидаги ғужғон саволлар илиқ сувдан роҳатланиб чўмилишга имкон бермасди. Ўй-фикрлар оғушида Сьюзан неча соат ўтганини пайқамади ҳам, сув совиб, этни жунжиктираётганини сезгандан кейингина ваннадан чиқмоқчи бўлиб турган маҳали қўл телефони тилга кириб унга қўнғироқ бўлаётганидан хабар берди. Юраги ҳовлиқиб кетган қиз сувни ҳар ёнга сачратганича сувдан сакраб туриб телефонга югурди.
– Девид, сизмисиз?
– Бу мен, Стратморман, – таниш овоз эшитилди гўшакдан.
– Оҳ… – Сьюзанниннг тарвузи қўлтиғидан тушди.
– Хайрли кун, командор, – деди у паст овозда, ҳафсаласи пир бўлганини яширолмасдан.
Сьюзаннинг кайфиятини сезиб, гўшакнинг нариги тарафидаги одам хандон отиб кулди:
– Ёшроқ йигитни кутаётганмидинг?
– Йўқ, жаноб, – Сьюзан уялиб кетди. – Бу сиз ўйлагандек…
– Бу айнан мен ўйлагандек, – овоз эгаси яна кулди. – Девид Беккер яхши одам. Уни эҳтиёт қил.
– Раҳмат, жаноб.
Командорнинг овози жиддийлашди:
– Сьюзан, ёрдаминг керак, шу сабаб қўнғироқ қиляпман. Офисга етиб кел.
Қиз тўзғиб кетган фикрларини жамлашга уринди:
– Жаноб, бугун шанба-ку. Биз одатда…
– Биламан, – жавоб берди командор босиқлик билан. – Бу фавқулодда ҳолат.
Сьюзан ажабланганидан ўтириб қолди. Фавқулодда ҳолат? У ҳеч қачон бу сўзни командорнинг оғзидан эшитмаганди.
Фавқулодда ҳолат? Криптода фавқулодда ҳолат? Бу нима бўлиши