ТОП просматриваемых книг сайта:
Рақамли қалъа. Дэн Браун
Читать онлайн.Название Рақамли қалъа
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-148-1
Автор произведения Дэн Браун
Издательство Asaxiy books
– Ҳарфлар?
– Шундай, энг қизиғи, ёзув инглизча эмас, – урғулади Стратмор қошларини чимириб.
– Японча?
Командор бош чайқади:
– Мен ҳам дастлаб шундай ўйлагандим. Бироқ японча белгиларни таниб олиш жуда осон, сайёҳ эса ҳарфларни умуман тушуниб бўлмайди деб шикоят қилган. Яна у айтганки, ҳарфлар шамойилига кўра ёзишни билмайдиган гўдак чизиб ташлаган ажи-бужи белгиларга ўхшаркан.
Қиз илжайди:
– Командор, сиз айтмоқчисизки…
Стратмор унинг гапини кесди:
– Сьюзан, барчаси кундек равшан. Танкадо Рақамли қалъанинг калит сўзини узукка яширган. Олтин жуда мустаҳкам металл. Танкадо ухлаётганида ҳам, чўмилаётганида ҳам, овқатланётганида ҳам, хуллас, қаерда бўлмасин, нима қилмасин, калит сўзни ўзи билан бирга олиб юрган, бу унга фавқулодда ҳолат содир бўлса, уни осонликча интернетда тарқатиб юбориш имконини берган.
Сьюзан иккиланиб қолди:
– Наҳотки, Танкадо калитни бармоғида, очиқ ҳолда сақлаган бўлса?
– Нима қипти? Испания шифрлаш бўйича дунёда биринчи ўринда турмайди. Ҳар қадамда узукдаги ҳарфларнинг маъносини тушуноладиган хакерлар учрашига ишонмайман. Бундан ташқари, калит сўз олтмиш тўрт белгидан иборат, шундай экан, уни эслаб қолиш учун бир неча сония тикилиб туриш етарли эмас.
– Ўлимидан олдин Танкадо узукни етти ёт бегона одамга беради? Нима учун?
Стратморнинг кўзлари қисилди:
– Нима деб ўйлайсан?
Сьюзан гап нимада эканини тушунди.
Стратмор бош силкиди:
– У Шимолий Дакота фош этилгандан кейингина Танкадога қарши ҳужум бошлашга журъат этишимизни яхши биларди. Жони узилаётганини сезиб, бунда МХАнинг қўли бор деб ўйлаган. Вақт тиғиз эди…
– Албатта, – шивирлади Сьюзан эти музлаб. – Танкадо МХА унинг суғуртасини йўлдан олиб ташлади, энди бемалол ўзини ҳам йўқ қилиши мумкин деб фикр қилган.
Сьюзан барчасини тушуниб етганди. Юрак хуружи шундай бемаҳал содир бўлганки, Танкадо табиий ўлим топаётганига ишонмасдан, МХАни жавобгар деб ҳисоблаган. Аламзада йигит қасос олиш учун сўнгги қадамни ташлаган. Калитни оламга тарқатиш учун сўнгги уриниш сифатида узукни вафоти вақти ёнида турган одамга тутқазган. Тақдирнинг қалтис ҳазили билан канадалик сайёҳ ҳозир дунёдаги энг қудратли алгоритм очқичини ушлаб турганидан бехабар юрибди.
– Қаерда ўша канадалик ҳозир? – сўради Сьюзан баланд овозда нафас чиқариб.
Стратмор хўмрайди:
– Айнан мана шу қоронғу бизга.
– Зобит билмайдими унинг қаердалигини?
– Йўқ. Канадаликнинг узук ҳақидаги ҳикояси шунчалик бемаъни ва тушунарсиз эдики, зобит уни қариб, мияси айниб қолган деб ўйлаган ва ортиқча эътибор қилмасдан, мотоциклга ўткизиб, меҳмонхонасига олиб бориб қўйишга уринган. Бироқ қария мотоциклда қандай ўтиришни билмас экан, йигирма метр ҳам юрмасларидан бечора эгардан учиб тушиб, бошини ёрган, бу ҳам етмагандек, билагини