ТОП просматриваемых книг сайта:
Рақамли қалъа. Дэн Браун
Читать онлайн.Название Рақамли қалъа
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-148-1
Автор произведения Дэн Браун
Издательство Asaxiy books
– Жаноб, – гапини давом эттирди у. – Бугун тонгда Девидга телефон орқали воқеани айтиб бераётганингизда, сизларни эшитишган…
– Бундай бўлиши эҳтимолдан жуда йироқ, – Стратмор қизнинг гапини бўлди. – Мен яхши ҳимояланганман, МХА директори ўринбосари бўла туриб биров мени яширинча пойлашига йўл қолдирмайман, ўзинг биласан”, – қатъий оҳангда гапирди командор, қўлларини елкасига чалиштириб. – Агар бирор хавфни сезганимда, икки дунёда ҳам Девидни у ерга юбормаган бўлардим, – деди у ва жилмайиб, қўшимча қилди: – Ишон менга! Бирор муаммо чиқадиган бўлса, бутун бошли армияни Севильяга, йигитингнинг ёнига юбораман.
Шу пайт Nod 3 нинг эшиги ортида кимнингдир шарпасини сезиб, командор гапдан тўхтади ва қиз иккови баравар ўгирилиб қаради.
Техник бўлим ходими Фил Чатрукян юзини ойнаванд деворга босганча зўр бериб ичкарида нима бўлаётганини кўришга ҳаракат қилаётганди. Унинг нима деётганини овоз ўтказмайдиган шиша девор туфайли англаб бўлмасди, бироқ, афтидан, Фил арвоҳни кўргандек бесаранжом эди.
– Чатрукян бу ерда нима қилиб юрибди, жин урсин-е! – асабийлашди Стратмор. – У бугун навбатчи эмасди-ку?
– Муаммо чиққанга ўхшайди, – деди Сьюзан. – Ҳойнаҳой мониторни кўриб қолган.
– Минг лаънат, – командорнинг овози вишшиллаб чиқди. – Мен атайдан бугунги навбатчи техникка қўнғироқ қилиб, ишга келмаслигини айтгандим!
Сьюзан бундан ажабланмади. Техник ходимларни навбатдан ташқари ишдан озод қилиш кўзда тутилмаган бўлса ҳам, Стратмор бугун ёлғиз бўлишни режалаштиргани шубҳасиз эди ва Филнинг кутилмаган ташрифини умуман ҳисобга олмаганди.
– Менимча, биз Трансхабарни тўхтатишимиз керак, – таклиф қилди Сьюзан. – Мониторни қайтадан ишга туширамиз ва Филга кўрган нарсалари ҳақиқий эмаслигини тушунтирамиз.
Стратмор ўйлаб турди, сўнг бошини чайқаб:
– Ҳозир эмас. Трансхабар ўн беш соатдан бери шифрни ечишга ҳаракат қиляпти. Мен у тўлиқ йигирма тўрт соат ишлашини кутаман. Ишонч ҳосил қилиш учун, – деди.
Бу фикр Сьюзанга жўяли туюлди. Рақамли қалъа айланма матн билан ёзилган биринчи алгоритм эди. Балки, Танкадо қаердадир янглишгандир; балки, Трансхабар кодни йигирма тўрт соатдан кейин ечишга муваффақ бўлар…
– Трансхабар ишида давом этади, – деди командор қатъий овозда. – Мен бу алгоритм ростдан ҳам очиб бўлмас даражада мустаҳкам эканлигини билишим керак.
Чатрукян ойнага энгашиб, уни қўли билан пайпаслаб, тақиллатишни бошлади.
– Биздан ҳеч нима кетмайди, мана кўрасан, – деганча Стратмор чуқур нафас олди ва катта қадамлар билан эшикка йўналди. Қадам зарбидан оёқ остига ётқизилган махсус плита фаоллашди ва эшик икки ёнга сурилиб, очилди.
Эшик очилгач, бечора Фил ичкарига мункиб кетди.
– Командор… Жаноб… Безовта қилганим учун