ТОП просматриваемых книг сайта:
Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов
Читать онлайн.Название Бўрилар изидан
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5049-8-1
Автор произведения Хусанбой Каримов
Издательство Kitobxon
Ҳа, Раҳмонали, генерал-лейтенант Азим Умарович айтганидек, аллақачон бўри қиёфасига кирган эди.
Фарғона заминига самолёт трапидан тушганида, ўзига таниш ва ёқимли ҳаводан симириб енгил тортди Раҳмонали. Бардам қадамлар билан мўъжазгина аэропорт биноси томон одимлар экан, тонгги хушбўй ҳаво димоғига атиргуллар исидек хуш ёқар, тобора кучғайратга тўлиб бораётганини дақиқа сайин сезиб борарди. Ўзига таниш кўчага чиқиб, марказга элтувчи биринчи автобусга ирғиб чиқди. Автобус жойидан жилди. Ана, механика заводи, ундан сўнг стадион, манави йўл бўйида ДОСААФ мактаби… Раҳмонали автобус ойнасидан атрофга назар ташлар экан, хаёлан ўзи билган бино, иншоотларни бир-бир хаёлидан ўтказган кўйи, Оқ ариқ қишлоғи томондан оқиб келувчи ариқдан ўтганларидан сўнг, азим чинорлар савлат тўкиб турган шаҳар кўчасига кирганида, беихтиёр энтикди. Намхуш ҳаво юзкўзларини ёқимли силаётганди. Юраги хапқириб, таниш кўчага меҳр билан боқди. Йўлакларда одамлар уёқданбу ёққа ўтиб боришар, ҳаммаси ишга, ўқишга шошар, автобус ҳар бир бекатда тўхтаб, кимлардир тушиб, кимлардир чиқаётганди. «Нурхон» кинотеатри рўпарасига боргунича, автобус йўловчиларга тамомила тирбанд бўлди. Йўловчилар Раҳмоналини ҳарёқдан сиқиб қўйишди. Аммо у парво қилмас, хурсанд эди. Ана, “Нурхон” кинотеатри, биринчи муштлашув, биринчи муҳаббати билан боғлиқ воқеалар!.. Ёшликдаги ўша кечмишларни эслаб, аста мийиғида кулимсиб қўйди. Ғўр бўлган экан. Бўлмаса, курсдош қизини етаклаб кино кўргани келган студент йигит билан ҳам муштлашадими? Йигитнинг ўртоқлари кўпайиб, аранг қочиб қутилган эди. Биринчи муҳаббати-чи? Бу шунчаки ўткинчи бир ҳавас эди, холос. Қизча, ҳаҳ, оти нимайди-я, Лола, кинотеатр ёнбошидаги «дом»да яшарди. Ўша «дом»нинг атрофидан кетолмайдиган бўлиб қолганди-да.