Аннотация

Husanboy Karimovning «Burgut changalida» deb nomlangan mazkur asari kiril alifbosidan lotin alifbosiga o‘girilib, birinchi marotaba nashr qilinmoqda. Asarda bugungi kunning eng og‘riqli muammolaridan bo‘lgan narkobiznes, uyushgan jinoyatchilik, tadbirkorlikdagi g‘irromliklarni fosh etishi bilan e’tiborga sazovor. Kitobda bu illatlarga qarshi ayyovsiz kurashishda huquqni muhofaza qiluvchi organ xodimlarining hamkorlikdagi mashaqqatli hamda sharafli faoliyatlari ham samimiy va ishonarli tarzda yoritib berilgan.

Аннотация

Азиз китобхон, «Изтироб титроқлари», «Чўққидан оққан кўз ёшлар», «Бургут чангалида», «Жаҳолат», «Ажал ўйини» каби романлар муаллифи Хусанбой Каримов ўзининг олтинчи детектив асари «Бўрилар изидан» номли романини эътиборингизга ҳавола қилаётир.Истиқлолимизнинг алғов-далғовли илк йиллари тасвирланган ушбу асар иштирокчилари Бўта, Талаб ва уларнинг шопирлари бўрисифат вахшийлар. Роман қахрамони Рахмонали эса она-Ватанига, халқига содиқ. У қаерда ва қай вазиятда бўлмасин, ҳамиша эрк ва мустақиллигимиз учун фидойиларча курашади.Асарни ҳаяжонланиб ўқиётгани асносида, китобхон кўнглида хам мардлик ва жасорат туйғулари мавж уриши шубҳасиздир.

Аннотация

Қўлингиздаги мазкур китобда орамиздаги одамлар – баъзи нотайин қисмат эгаларининг армон ва алам билан йўғрилган кечмишлари қаламга олинган. Зеро, бундай надоматли тақдир кишиларининг пушаймонларидан тегишли хулоса чиқариш хайрлидир. Уларнинг хатоларидан кераклича ибрат топиш, ундайларнинг зулм ва залолат ботқоғига тушиб қолмасликнинг ҳадисини олишга ўргатиш асарнинг туб моҳиятига, мағзига сингдирилган. Чунки, ёмонлик ва ёвузлик билан инсон боласи ҳеч қачон чинакам бахтга эриша олмаган, аксинча, эзгулик ва яхшилик йўли абадийдир!Детектив қиссада тасвирланган воқеалар сиз билан бизнинг ён-атрофимизда бўлиб ўтган, шунинг учун китобда учрайдиган қаҳрамонлар тимсолида ўзимизни, ўзимизни бўлмаса, атрофимиздаги инсонларни кўрамиз. Яхшисидан ибрат олиш, ёмонининг афсус-надоматидан хулоса чиқариш ихтиёри эса ўзимизда. Бу ўринда ёзувчи ўз ихтиёридаги жамики далил ва ҳужжатларни маржондек бир ипга тиза олганки, натижада кўпчилигимизда учрайдиган лоқайдлик ва тепса-тебранмаслик иллатларининг хунук оқибатлари бир олимнинг бошидан ўтказган оғир синовлари орқали дадил, рўй-рост очиб ташланган. Ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар – прокуратура ҳамда миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг ўта хатарли вазиятлардаги жасоратлари бор бўйича кўрсатилган.