Скачать книгу

ланг очиқ дарвозадан ичкарига кириб, артезиан қудуғи рўпарасида тўхтади. Икки милицинер йигит тез бориб, машина ёнида тек қотди. Форма кийган ёшгина ёрдамчи йигит чаққон машинага яқинлашиб орқа эшигини очди. Ундан ўрта бўй, семиз ҳам, ориқ ҳам эмас, аммо ниҳоятда тунд башарали шаҳар прокурори Аъзам Аҳмедович тушди. Унинг қора папкасини ёрдамчи йигит дарров қўлига олди. Шундан сўнг, икки милиционер йигит шахдам қадамлар билан баравар яқинлашиб, ўнг кафтларини чаккаларига қўйиб саломлашишди. Аъзам Аҳмедович, боравер дегандек эринибгина қўл силтади.

      Аввал Аъзам Аҳмедович, унинг ортидан ёрдамчи йигит зиналарни бир-бир босиб, иккинчи қаватга кўтарила бошладилар.

      Қабулхонага кирганида, Аъзам Аҳмедович, одатича, ёрдамчи йигитга ўқрайиб қаради:

      – Кўчада яна таксичи нима қилиб ўтирибди? Жўнатиб юбормайсанларми? – деди ўдағайлаб.

      Ёрдамчи йигит қилт ютиниб, нима деярини билмай:

      – Ҳозир милицонерларга айтаман, ҳайдаб юборишади, – деди минғирлаб.

      – Галварс, ҳайдаб эмас, яхши гапириб, алдаб жўнатиб юбориш керак!..

      – Хўп, хўп, шундай қиламиз.

      – Зинҳор бу хонага олиб кирма! Пастда гаплашгинда, жўнатиб юбор.

      – Кечаям кетмай туриб олганди… – Овози ниҳоятда пастлаб кетди ёрдамчи йигитнинг.

      – Нима? – Ўшқирди Аъзам Аҳмедович. – Нима дегандинг унга? Прокурор қабул қилади, дегандирсанда, каллаварам!..

      – Йўқ, йўқ, ўзи… сизнинг олдингизга кираман деб кетмай тураверди.

      Аъзам Аҳмедович ёрдамчисига бир зум важоҳатли ўқрайгач, хонасига кириб кетди. Ёрдамчи йигит эса прокурорнинг қора папкасини ичкарига олиб кириб берайми ё йўқми, деб ўйланиб, аниқроғи, қўрқиб, бирпас қотиб туриб қолди. Хиёлдан сўнг ўзига келди чоғи, оғир уф тортди. Айни ўша лаҳзаларда юрагини қинидан чиқариб юборгудай қўнғироқ чалиниб қолди. Ёрдамчи йигитнинг ўтакаси ёрилаёзди. Уни прокурор ичкарига чорлаётганди. У довдираганидан қуруқ қўл билан ичкарига кирди.

      Аъзам Аҳмедович ёрдамчисининг бўш қўл билан рўпарасида серрайиб турганини кўриб, баттар жаҳл отига минди:

      – Папкани қаерга қўйдинг, эшшак! Олиб кирмайсанми? – дея бақириб берди.

      Ёрдамчи йигит хонадан ўқдек отилиб чиқди.

      – Булар қачон прокурор бўлади-ю!.. – Бирдан увлагандек гапириб юборди Аъзам Аҳмедович ўз-ўзига.

      Сўнгги вақтларда Аъзам Аҳмедовични бир нарса беҳад қийнаб, ташвишга солаётганди: мамлакат бу кетишида қаерга боради?

      Наманганда Талаб билан Бўта деганлари иш кўрсатаяпти. Марғилонда Бобурхон кучайгандан кучаймоқда. Асакада Али деганими-ей… Муроса қилиб турмаса…

      Аъзам Аҳмедовичнинг хаёлларини бўлиб, телефон бир-икки жиринглади. У эринибгина гўшакни кўтарди:

      – Алло… ким? –деди. – Ҳайрат Ҳамдамович! Э-э, табриклаймиз, табриклаймиз, муборак бўлсин, Ҳайрат Ҳамдамович. Боролмаганимиз учун узр. Ҳа энди, иш деб қўйган, хи дегандамиди, чопиб юрармидик… Ий-й, шунақами? Қачон?.. Хўп, бўлди. Мен ўзим шахсан кутиб оламан…

      Ҳозиргина

Скачать книгу