Скачать книгу

шундай замон эдики, амалдорлар халқдан тамомила узилиб, эртанинг хавотири билан яшаётганди. Қисқа қилиб айтганда, жамики амалдорлар Эргаш таксичининг арзига қулоқ соладиган аҳволда эмасдилар.

      Эргаш таксичи буни тушунмас, тушунишни ҳам истамас, яккаш: «Менинг ўғлим билан келинимни кимлар, ўлдирдилар, нима учун ўлдирдилар? Топиб берасанлар?!» дейишдан нарига ўтмаётганди.

      Марғилон шаҳар прокуратураси асосий йўлдан анча ичкарида жойлашган бино. У кўча шундай тинч, осуда эдики, бино эшиги тагида кечаю кундуз қоровуллик қилиб турадиган милиция ходимлари кўчада сал шовқин кўтарилса борми, дарҳол аралашиб: «Прокурор Аъзам Аҳмедович шу ерда, жим бўлларинг!» деб дўқ уришарди. Чунки, шаҳар прокурори Аъзам Аҳмедович шовқин-суронни ёқтирмас, прокуратура биноси ёнверида кўтариладиган шовқин-сурон учун милиция ходимларини жуда қаттиқ хақорат қиларди. Буни билган қоровулликдаги ходимлар жон бериб прокурорнинг тинчини таъминлашарди.

      Эргаш таксичи эрта сахар – олтилар чамаси, шаҳар прокуратураси биносига етиб борди. Уйида юз берган мудҳиш жиноятдан сўнг у ишини ҳам бир четга йиғиш тириб қўйган, бари хатти-ҳаракати келинининг қотилларини топиш бўлиб қолган эди.

      Бугун ҳам айни мақсадда шаҳар прокурорининг қабулига тонг-саҳарлаб етиб келганди.

      Ярим очиқ темир дарвоза ёнида ўзаро суҳбатлашиб турган икки нафар ёшгина милиционер йигит узоқданоқ Эргаш таксичини кўриб, негадир, афтларини буриштиришди.

      – Кеча кун бўйи шу ерда ўтирганди шу киши. Яна келяпти… – деди милиционерлардан бири шеригини аста туртиб.

      – Бугун ҳам Аъзам Аҳмедовичдан қаттиқ гап эшитарканмиз-да, – дея ғудранди шериги.

      Ана, Эргаш таксичи икки милиционер йигитнинг рўпарасига етди ва қўл бериб сўрашди.

      – Ҳа, тоға, яна келдингизми? – Овозини сал баландлатиб сўради милиционерлардан бири.

      – Кеча прокурор қабул қилмаганди. Ёрдамчиси: «Прокурор сизни ишингиз билан банд, кутиб турасиз», деганди. Кечгача ўтирдим. Бир иш чиқмади, – деб жавоб берди рангида қони қолмаган, кейинги икки ҳафта ичида ниҳоятда ориқлаб, фақат чўзинчоқ юзи қолган Эргаш таксичи бурнини бир тортиб.

      – Ишингизнинг битиши қийин-ов… – Чайналди милиционер йигитлардан бири шеригига бир қараб олиб.

      – Нега? – деб сўради Эргаш таксичи.

      – Айтаман-да, қотиллар аллақачон изини ўчириш учун жуфтакларини ростлаб қолишган. Буниси аниқ. Прокурор уларни қаердан топади?

      – Сиз қаердан биласиз, ука? Қотил битта бўлганми, иккитами, учтами, а? – дея сўради Эргаш таксичи, сўз қотган милиционер йигитнинг кўзларига қаттиқроқ тикилиб.

      Атайин Эргаш таксичининг ҳафсаласини пир қилиб кетказиб юбориш, қайтиб келмаслигини таъминлаш учун айтган гапи ножўялигини милиционер йигит тушуниб, аввал ранги оқарди, сўнг кўкарди. Шериги эса ўла дегандек юзини тескари буриб олди.

      – Буям бир гап-да тоға.

      – Билмасангиз гапирманг, ука. Сиз қоровуллик қилишингизни билинг. Керак бўлса мен прокурорни кечгача ҳам худди мана

Скачать книгу