ТОП просматриваемых книг сайта:
Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Читать онлайн.Название Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-255-2
Автор произведения Артур Конан Дойл
Издательство Kitobxon
– Афсуски, дарвоза яқинидаги йўлкада ғишт ётқизилган.
– Хўш, катта йўлда-чи?
– Катта йўлда ҳам ҳеч қандай из учратмадим. Йўлда ёмғир суви ҳалқоб бўлиб ётипти.
– Ана холос! Айтинг-чи, майса устидаги оёқ изи уй томонга юрганми ё аксинчами?
– Буни айта олмайман. Излар аниқ эмас.
– Излар катта оёқникимиди ё кичкина оёқникимиди?
– Буни ҳам аниқ айта олмайман.
Холмс «аттанг» дегандек тилини тақиллатиб қўйди. Чеҳрасидан ранжигани сезилиб турарди.
– Ёмғир ҳамон шаррос қуйяпти, шамол ҳам тингани йўқ, – деди у. – Бу изларни изоҳлаш кўҳна қўлёзмаларни кашфи рамз қилишдан ҳам мушкулроқ бўлиши мумкин! Ҳай, иложимиз қанча! Шундай қилиб, Хопкинс, сиз бу ишда фақат бир нарсани: ҳеч нима топа олмаганингизни аниқлагансиз. Хўш, шундан кейин қандай тадбир кўрдингиз?
– Мен ҳеч нима топа олмадим деб ҳисоблайман ўзимни, мистер Холмс. Биринчидан, кимнингдир ташқаридан уйга кирганини аниқладим. Сўнг йўлакдаги полни кўздан кечирдим. Бу ерда полга норжил баргидан тўқилган бордон тўшалган бўлиб, унда ҳеч қандай из йўқ эди. Кейин кабинетга йўл олдим. Кабинетда, агар маҳобатли ёзув столи билан секретер5 ни ҳисобга олинмаса, ҳеч қандай мебель йўқ эди. Секретернинг ён ғаладонлари қулфланмаган, ўрта ғаладони қулфлоғлиқ. Чамаси, ён ғаладонлар ҳеч қачон қулфланмаган бўлса керак, чунки уларга ҳеч қачон ҳеч қандай қимматбаҳо нарса қўйилмаган. Ўрта ғаладонда жуда муҳим ҳужжатлар сақланар экан, лекин улар жойида қолган. Демак, жиноятдан мақсад ўғирлик бўлмаган. Кейин Смитнинг жасадини кўздан кечирдим. У ёзув столидан сал чапроқда ётарди – чизган тарҳимга қаранг. Жароҳати бўйнининг ўнг томонида, орқадан зарба берилган. Кўриниб турибдики, у ўзига-ўзи пичоқ ура олмаган.
– Агар у пичоқ устига йиқилиб тушган бўлмаса, – деди Холмс.
– Жуда тўғри айтдингиз. Бу фикр менинг ҳам миямга келган эди. Лекин пичоқ жасаддан бир неча фут нарида ётарди. Демак, йигитча пичоқ устига йиқилиб тушган бўлиши мумкин эмас. Ундан кейин, марҳумнинг охирги сўзларига эътибор беринг. Ва ниҳоят Смит ўнг қўли билан ғоятда муҳим далилий ашёни чангаллаган эди.
Хопкинс чўнтагидан қоғоз пакет чиқариб, ундан тилла бандли пенсне6 олди. Пенснега пишитилган қора ипак боғланган бўлиб, иккала ипнинг ҳам учи узилган эди.
– Смитнинг кўзи жуда яхши кўрган, – деди Хопкинс. – Демак, пенснени у қотилнинг юзидан юлиб олган.
Шерлок Холмс пенснени қўлига олиб, уни зўр эътибор ва қизиқиш билан кўздан кечира бошлади. Кейин уни бурнига қўндириб, китоб ўқишга уриниб кўрди, дераза олдига бориб, яқин атрофдаги уйларга қаради, сўнг пенснени ечиб, уни чироққа яқин тутганча яна синчиклаб текшира бошлади, ахири мамнун жилмайиб қўйди-да, стол ортига ўтириб бир парча қоғозга беш-олти сатр хат ёзди ва уни Хопкинсга узатди.
– Ушланг, сиз учун қўлимдан келган энг яхши хизматим мана шу, – деди у. – Фойдаси тегса керак, деб ўйлайман.
Ҳайрон қолган изқувар хатни овоз
5
Секретер – тикка туриб ишлашга мўлжалланган усти қия ёзув столи.
6
Пенсне – гардиши ва қулоққа иладиган чўпи бўлмаган, фақат икки шиша ўртасидаги тутқич билан бурун устига қўндириладиган кўзойнак.