Скачать книгу

исм фақат Америкада мактуб келиши билан бошлангани сабабли, Аб Сленини америкалик деб тахмин қилишимга етарли асос пайдо бўлди. Ундан ташқари, мен бу ишнинг замирида қандайдир жиноят бўлиши керак деб гумон қила бошладим. Бундай гумон қилишимга миссис Кьюбиттнинг ўз ўтмишини эридан астойдил яширишга урингани сабаб бўлди. Мен Нью-Йорк полицияси бошлиғи мистер Килсон Харгривга телеграмма юбориб, ундан Аб Сленининг кимлигини сўрадим. Биз мистер Харгрив билан кўпдан мулоқот қиламиз: мен унга Лондон жиноий муҳити ҳақида маълумотлар бериб тураман. Аб Слени тўғрисида у шундай жавоб қилди: «Чикагода энг хавфли бандит». Бу жавобни олган куним кечқурун Хилтон Кьюбитт менга Сленининг охирги ёзувини юборган эди. Мен бу раққос одамчалар тагига таниш ҳарфларни қўйгач, шундай жумла ҳосил бўлди:

      ИЛСИ АЖАЛИН. Е.ДИ

      Натижада яна иккита янги ҳарфни: шу пайтгача учрамаган Г ва Т ҳарфларини билиб олдим. Хатда «ИЛСИ, АЖАЛИНГ ЕТДИ!» деб ёзилган эди. Демак, у аблаҳ илтимос қилишдан пўписага ўтипти. Менга маълумки, чикаголик бандитлар айтганини қилмай қўйишмайди. Шу заҳоти дўстим ва ёрдамчим доктор Уотсон билан биргаликда Норфолкка йўл олдим, лекин, бахтга қарши, биз фалокат юз бериб бўлгандан кейин етиб келдик.

      – Сиз билан бирга ишлаб жиноятларни фош қилиш – катта бахт, – деди инспектор эҳтиром билан. – Лекин, ижозатингиз билан, сизга бир-икки оғиз самимий гапимни айтсам. Сиз ўзингиз учун ўзингиз жавоб берасиз, мен бўлсам бошлиқларим олдида жавоб бераман. Агар Элрижникида турган анави Аб Слени ҳақиқий қотил бўлса-ю, мен бу ерда ўтирган пайтимда қочиб кетса, бошимга кўп ёмон кўнгилсизликлар тушиши мумкин.

      – Сиз асло безовта бўлманг: у қочишни хаёлига ҳам келтирмайди.

      – Қаёқдан биласиз?

      – Қочиш – айбига иқрор бўлиш демак.

      – Ундай бўлса, юринг, бориб ҳибсга олайлик уни.

      – Мен уни шу ерда кутаман: ҳадемай келиб қолади.

      – Нега энди уни келади деб ўйлаяпсиз?

      – Мен унга хат ёзиб, келишини илтимос қилдим.

      – Мен бунга ишона олмайман, мистер Холмс! Наҳотки у, илтимосингизни ерда қолдирмай ҳузурингизга келса? Аксинча, мактубингиз унда шубҳа уйғотмасмикин, натижада ўзини панага олишга уринмасмикин?

      – Ҳамма нарса хатни қандай ёзишга боғлиқ, – деди Шерлок Холмс. – Агар янглишмасам, ўша жентльмен ҳов анави йўлкадан биз томонга ўз оёғи билан келяпти.

      Дарҳақиқат, уйга келадиган йўлкадан бир одам келар эди. Бу эгнида кулранг костюм, бошига кенг соябонли шляпа кийган қорамағиздан келган, қуюқ соқоли тимқора, каттакон қирғий бурунли, бўйи дароз, хушбичим йигит эди. У қўлидаги ҳассасини ўйнатиб келаркан, ўзини худди теваракатрофнинг хўжайинидек тутарди. Ниҳоят эшик қўнғироғи қаттиқ жиринглади.

      – Менимча, жентльменлар, – деди Холмс хотиржам оҳангда, – сизлар эшик орқасига яширинишингиз керак. Бундай одам билан тўқнашганда барча эҳтиёт чораларини қўлламоқ лозим. Инспектор, қўлкишанни тайёрлаб туринг. У билан гаплашишни менга қўйиб беринглар.

      Бутун бир дақиқа сукутда ўтди – бундай дақиқани ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Кейин эшик очилиб,

Скачать книгу