Скачать книгу

– деди жилмайиб дўстим.

      Хатга қуйидаги раққос одамчаларнинг тасвири туширилган эди:

      – Агар изоҳим эсингизда бўлса, бу ерда «ЖАДАЛ ЕТИБ КЕЛ», деган сўзлар ёзилган. Таклифномам уни бу ерга бошлаб келишига ҳеч шубҳам йўқ эди, зеро, у миссис Кьюбиттдан бошқа ҳеч ким бунақа хат ёза олмаслигига мутлақо ишонар эди. Қисқаси, азизим Уотсон, узоқ вақт ёвузликка хизмат қилиб келган бу одамчаларни биз ниҳоят эзгулик учун хизмат қилишга мажбур этдик… Менимча, бу ишим билан сизнинг китобингизни яна бир саргузашт билан бойитаман деб берган ваъдамнинг устидан чиқдим. Поездимиз соат уч-у қирқда жўнайди, демак, биз Бейкерр-стритга айни тушки овқат пайтига етиб борамиз.

      Ҳикоям ниҳоясида яна икки-уч оғиз сўз айтмоқчиман. Америкалик Аб Слени Нориж шаҳри судининг қишки сессиясида ўлимга ҳукм қилинди. Лекин гуноҳни енгиллаштирувчи жиҳатларни ҳамда биринчи бўлиб унга Хилтон Кьюбитт ўқ узганини эътиборга олиб, суд ўлим ҳукмини сургун билан алмаштирди. Энди миссис Хилтон Кьюбитт масаласига келсак, менга маълум бўлишича, у тамомила соғайиб кетган, ҳали ҳам бева, бутун ҳаётини қашшоқларга ғамхўрлик қилиш ҳамда эрининг мулкини бошқаришга бағишлаган, дейдилар.

      ТИЛЛА БАНДЛИ ПЕНСНЕ

      Бизнинг 1894 йилдаги фаолиятимиз ҳақида қалин-қалин учта жилд материал йиғилган. Шуни эътироф этишим керакки, бу олам-олам материаллар ичидан мазмунан ўта қизиқарли ва айни пайтда дўстимнинг ғайритабиий қобилиятини кенг ёритиб бера оладиган воқеаларни танлаб олиш жуда мушкул эди. Мен ёзувларимни тараддудланиб варақлайман. Мана, жирканч қизил залук воқеаси: эсласанг, даҳшатдан бутун вужудинг титраб кетади, буниси банкир Кросбининг мудҳиш ўлими ҳақида. Элтонда юз берган фожиа ҳам, қадимий тупроқ-қўрғонда топилган антиқа топилма ҳам шу йилнинг маҳсули. Смит-Мортимернинг мероси ҳақидаги машҳур иш ҳам шу пайтда содир бўлган. Хиёбонларни ўзига маскан қилган қотил Юрэ ҳам айнан шу йили таъқиб қилиниб, қўлга туширилган эди – бу хизмати учун Холмс Франция президентидан ташаккурнома ҳамда Фахрий легион нишонини олган эди. Бу ҳодисаларнинг ҳаммаси ҳам китобхонлар диққатини ўзига тортиши муқаррар, лекин умуман олганда, менимча уларнинг биронтаси ҳам ўзининг қизиқарли жиҳати билан Йоксли-Олд-плейсда содир бўлган ҳодисага тенг кела олмайди. Бу билан мен нафақат ёш йигит Уиллоуби Смитнинг фожиали ўлимини, балки шунингдек, бу ўлимдан кейин рўй берган воқеаларни ҳам назарда тутяпманки, айнан шу воқеалар жиноят сабабини ниҳоятда ғаройиб тарзда ёритиб берган эди.

      Ноябрь ойининг охирлари эди. Ҳаво айниб, бўрон кўтарилган бир оқшомда Холмс икковимиз Бейкер-стритдаги уйимизнинг меҳмонхонасида ўтирардик. Мен жарроҳлик илми бўйича қилинган сўнгги тадқиқотларни мук тушиб ўрганар, Холмс бўлса, шишаси жуда қалин заррабин3 орқали палимпсест4 даги дастлабки ёзув қолдиқларини ўқишга уринарди. Биз сукут сақлардик, чунки ҳар қайсимиз ўз ишимиз билан машғул эдик. Ёмғир шиддат билан дераза ойналарини савалар, шамол эса,

Скачать книгу


<p>3</p>

Заррабин – лупа

<p>4</p>

Палимпсест – пергаментдаги ювилиб кетган ё қириб ташланган матн устидан қайта ёзилган қўлёзма.