ТОП просматриваемых книг сайта:
Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров
Читать онлайн.Название Қасос ва муҳаббат
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-98-5
Автор произведения Хабиб Темиров
Издательство Kitobxon
Йигит Миртожибойнинг мақсадини тушунмади.
– Ўша ёқда ишлаб, топган пулимни ўзим олсам… Бу ерда сиз маош беришингизнинг ҳожати йўқ-ку. Ё… ўша ерда қўшимча бирон иш бажариш керакми? – деди йигит Қўшоқбойнинг ўтган кунги гапини эслаб.
– Ростдан ҳам зеҳни ўткир йигит экансан, – деди Миртожибой жилмайиб. – Ҳеч қанақа мураккаб топшириқ йўқ. Фақат ҳозирча битта топшириқ. Бир одамни топиб, юриш-туришини кузатиб бориш керак. Тамом-вассалом! Қолганини кейин гаплашамиз.
– Кечирасиз… Мен… айғоқчилик… Менинг қўлимдан унақа ишлар келмаса керак. Мен… ростини айтсам… армиядалигимда махсус хизмат олий мактабига таклиф этишганида ҳам бормаганман. Чунки шпионликни фақат кинода кўриш яхши. Очиғи, қизиқишим ҳам, хоҳишим ҳам йўқ…
– Мардибой, ука, мен сенга айғоқчи бўл деяётганим йўқ. Борасан, ишлайсан, пул топасан, эркин юраверасан. Бояги одам… У менга яқин киши, унинг бошига ёмон кунлар тушмаслиги учун хабардор бўлиб туришим керак. Буни унинг ўзи ҳам, бошқа биров ҳам билмаслиги даркор. Мақсад – унга бирон зиён-заҳмат етмасин. Кейин… асосий топшириқ бу эмас. У ҳақда кейинроқ гаплашамиз.
Мардибой бир зум ўйланиб қолди. Миясига бир фикр келди.
– Майли, – деди бирдан. – Розиман. Фақат менга ҳам зиён-заҳмат етказмасликка сўз берсангиз…
Миртожибой кулиб юборди.
– Сенга қанақа зиён етиши мумкин? Оббо, Мардибой ука, роса ваҳимачи экансан-ку.
– Ҳар ҳолда… эркакча сўз беринг.
– Эркакча сўзим: сенга ҳеч қанақа жабр етмайди.
Миртожибой шундай деди-ю, йигитнинг нимадан қўрқаётганини тушунди.
– Сен агар… тунов кунги хизмат ҳақида бировга айтиб қўйишимдан қўрқиб, мени узоққа жўнатяпти деб ўйлаётган бўлсанг, адашасан…
Мардибой чиндан ҳам шунақа деб ўйлаётганди. Унинг миясига ҳатто: “Узоққа юбориб, ўша ёқда гумдон қилишмоқчи”, деган фикр ҳам келганди. Шу боис: “Ҳамонки гумдон қилишмоқчи экан, рози бўлиб ўша томонларга борай, эҳтимол омадим келиб, қочиб қутулиб кетарман”, деган ўй билан розилик билдирганди. Марди ўша кунги “икки соатлик куёв”лик воқеасининг асл моҳиятини билмасди. У: “Куёв қарироқ киши бўлса керак. Шунинг учун даврага чиқиб ўтиришга уялди”, деб қўя қолганди. Чунки ҳаётда бундай воқеалар анча-мунча учраб туради-ю…
– Мана бу уч минг доллар уч ойлик маошинг ва йўл харажати. Эртадан бошлаб ишни тезроқ тугатиб, йўлга чиқиш ҳаракатини қил. Жўнаш олдидан мана бу рақамга қўнғироқ қиласан. – Миртожибой Мардига пул ва телефон рақами ёзилган кичкина қоғозча узатди. – Тушунарлими?
– Тушунарли.
НОЗИМ ВА МАРДИ
Марди Самара шаҳрига келиб, бир бойнинг қурилишида иш бошлаганига ҳам бир ойча бўлиб қолди. Аммо ҳали Нозимни топгани йўқ. Шаҳар катта. Ўзбекистондан келганлар кўп. Марди уларнинг анчаси билан танишди. Бироқ улар орасида Нозим йўқ эди. Марди унинг исмини айтиб ё Миртожибойдан олган расмини